Get Mystery Box with random crypto!

Энди божхоначиларга ҳам сўз берилади Божхона соҳасига доир 'Б | Rasul Kusherbayev

Энди божхоначиларга ҳам сўз берилади

Божхона соҳасига доир "Божхоначи" номли подкаст йўлга қўйилибди. Ушбу подкастда соҳага доир масалалар муҳокама қилинар экан. Албатта ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига бу подкастни кўришни тавсия қиламан, чунки мамлакатимизга нима кириб келаётгани ва нималар чиқиб кетаётгани барчага қизиқ бўлиши табиий.

Биринчи мавзу ноқонуний тамаки айланмасига бағишланибди. Албатта бу сонни кўриш зарур, чунки ҳар бир чекувчи ноқонуний тамаки маҳсулотини харид қилиши орқали бюджетимизга келиб тушиши мумкин бўлган маълум бир миқдордаги солиқларни айланиб ўтилишига ҳисса қўшиб қўяётган бўлиши мумкин.

Хусусан, 2023 йил 9 ноябр санасида ўтказилган селектор мажлисида президентнинг ўзи буни алоҳида қайд этган эди. Яъни, ноқонуний тамаки айланмаси туфайли бюджетга тушиши керак бўлган 1 трлн сўм йўқ бўлиб кетмоқда. Бу жуда катта рақамлар ва бунга қарши курашишда жиддий ресурслардан фойдаланиш зарур.

Подкаст: https://youtube.com/video/Opt9eiSKW_o/