Get Mystery Box with random crypto!

Мутолаа қилмасак, уйғонмасак ҳеч қачон ўнгланмаймиз! Шўролар | Rasul Kusherbayev

Мутолаа қилмасак, уйғонмасак ҳеч қачон ўнгланмаймиз!

Шўролар сиёсати сабаб Туркистон халқлари бўлинган, ўзлигидан, тарихидан маҳрум қилинган. Халқнинг зиёли йўлбошчилари жисмонан йўқ қилинган.

Бу яқин тарих, бор йўғи бир аср олдин бўлган ишлар. Тарихи, ўзлиги ва бошларидан айрилган халқ тараққиётдан ортда қолди, бир-биридан узоқлашди, кундалик майда маиший муаммоларга ўралашди, топганини кимўзарга тўйга сарфлаш, машинага сарфлаш, кийимга сарфлаш билан яшай бошлади...

Кеча бўлиб ўтган "Мутолаа" лойиҳасининг театрлаштирилган тақдимоти ва "Қўрқма" фильми премъераси кўп мулоҳазага чорлади, фикрлашга ундади: мутолаа қилмасак, уйғонмасак ҳеч қачон ўнгланмаймиз!

Дарвоқе, театрлаштирилган тақдимотнинг китоб ўқиганларнинг қамалиши бўйича мен билан боғлиқ қисми мутлақо тасоддиф: тарихда мени китоб учун "чёрный" спискага тиқишиб, қамаворишган бўлишаркан.

Фурсатдан фойдаланиб, Ёшлар ишлари агентлиги жамоасига миннатдорлик билдираман!

@r_kusherbayev