Get Mystery Box with random crypto!

Автомобилларга экологик тоифаларга қараб махсус стикерлар бери | Rasul Kusherbayev

Автомобилларга экологик тоифаларга қараб махсус стикерлар берилади

2024 йил 1 июндан бошлаб барча автомототранспортлардан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг ҳавога зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт" тизими жорий этилади.

Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига стикерлар берилади.

Ҳудудлар 2030 йилгача босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади (Тошкентда — 2026 йилгача). Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш чоралари кўрилади.

@r_kusherbayev