Get Mystery Box with random crypto!

'Опен бюджет' энди қиморга айланмоқда Одамлар бор будини тики | Rasul Kusherbayev

"Опен бюджет" энди қиморга айланмоқда

Одамлар бор будини тикиб, "Опен бюджет" учун овоз тўплашга киришишмоқда. Таваккалчиликка асосланган бу ўйин ғолибликка олиб борадими йўқми номаълум...

Замонавий тилда бу каби ишларни "қимор" ёки таваккалчиликка асосланган ўйин, дейишади. Бу эса қонунан тақиқланган.

Ёзишларича, видеода Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Човли қишлоғидаги кўчани "Опен бюджет"да ютиб асфальт қилдирмоқчи бўлган аҳоли мингта овозга битта Нексия автомобили қўйибди.

Аслида бу ишларни маҳаллий даражадаги ҳокимият идоралари шундоқ ҳам бажаришлари керак. Чунки одамлар солиқ тўлашаяпти. Раҳбарлар шундан ойлик олишади. Бироқ "каллали" раҳбарларимизни шарофати билан одамлар мана шу аҳволга солинмоқда.

#openbudgetsharmandalibudget

@r_kusherbayev