Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов | Quvasoy ABKM (bo'sh ish o'rinlari) 🛠

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Молия бош бошқармаси:
— Қувасой шаҳри бўлими ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси бош иқтисодчиси;

— Бағдод тумани бўлими бюджет даромадлари базасини мустахкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бош мутахассиси;

— Ёзёвон туман бўлими қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;

— Ёзёвон туман бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича инспектор;

— Тошлоқ тумани бўлими маҳаллий бюджетни шакллантириш бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси;

— Ўзбекистон тумани бўлими ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси бош иқтисодчиси.

Ғазначилик бошқармаси:
— Бошқарманинг молиявий мажбуриятларнинг ижроси гуруҳи бош инспектори;

— Марғилон шаҳри бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари;

— Қувасой шаҳри бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари;

— Бағдод тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бошлиғи;

—Данғара тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори;

— Риштон тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бошлиғи;

— Сўх тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 23 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos