Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | Quvasoy ABKM (bo'sh ish o'rinlari) 🛠

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Алабуга Девелопмент" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрига қурилиш соҳаси бўйича 19 СЕНТЯБРЬ куни соат 15:30 да Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фарғона вилояти филиалида суҳбат асосида ишга танлов бўлиб ўтади.

Зарур мутахассисликлар:

- электромонтажчи (50 нафар);
- сувоқчи-бўёқчи (80 нафар);
- плитка териш (70 нафар).

ойлик иш ҳақи ишбай (60 минг рубль);

Яшаш жойи, транспорт ва патентни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади. Патентнинг ойлик тўлови ва овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёшгача;
қурилиш соҳасида иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Талаб этиладиган хужжатлар:
* Хоржга чиқиш ва миллий пасспорти (шарт)
* Сертификат - рус тилини билиш хақидаги (агар бўлса)

анлов ўтказиладиган манзил:
Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун:
(73) 244-40-01