Шаҳноза Тайлакова, ЎзЖОКУ доценти:
— Таълим соҳасида фаолият юритаётган олима сифатида янгиланаётган Конституцияга бефарқ эмасман. Сабаби, унда таълим тизимини ривожлантириш бўйича ҳам қатор бандлар белгиланмоқда.
Булар келажакда Ўзбекистон илм-фани, тадқиқот ишлари, таълим тизимининг турли босқичларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади, деб ўйлайман.
Шу сабабли референдумга бефарқ эмасман, унда ўзимнинг, халқимнинг ва фарзандларимнинг келажаги ётади.
Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati
| Facebook | Telegram |