Get Mystery Box with random crypto!

Наврўз умумхалқ байрами шодиёналарига, халқ сайлига марҳамат! | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

Наврўз умумхалқ байрами шодиёналарига, халқ сайлига марҳамат!

Ҳурматли Қувасой шаҳар аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари!

Жорий йилнинг 17 март куни Қувасой шаҳридаги “Мустақиллик” майдонида Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари, халқ сайли бўлиб ўтади.

"Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон юртим!" шиори остида бўлиб ўтадиган байрам шодиёналари соат 10.00 да бошланади.

Янгиланиш ва яшариш фасли тантаналари давомида кўплаб қизиқарли томошалар, саҳналаштирилган байрам маросимида элимиз суйган, таниқли ва ёш санъаткорлар, сўз усталари ва моҳир аскиячилар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади.

Барчани ушбу байрам тадбирига таклиф этиб қоламиз!

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati

| Facebook | Telegram |