Get Mystery Box with random crypto!

“Қуёшли маҳалла” танловининг бош совриндори электромобиль била | QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI

“Қуёшли маҳалла” танловининг бош совриндори электромобиль билан тақдирланади

“Қуёшли маҳалла” танлови ғолибларини қуйидаги тартибда мукофотланади.

Республика бўйича бош соврин - базавий ҳисоблаш микдорининг 1 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги электромобиль;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар бири бўйича:

1-ўрин - БҲМнинг 400 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб берилади:

2-ўрин - БҲМнинг 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб берилади;

3-ўрин- БҲМнинг 100 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, танлов 2023 йил 15 мартдан 1 июнга қадар ўтказилади. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳар бири бўйича ғолиблар аниқланади.

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati