Get Mystery Box with random crypto!

#САЙЛОВ_2023 Президентликка номзод Робахон Махмудова қашқадар | 🌐QUVALIKLAR 24 | YANGILIKLAR

#САЙЛОВ_2023

Президентликка номзод Робахон Махмудова қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди
 
Бугун Қашқадарё вилояти Косон тумани Маданият марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда номзоднинг ишончли вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, корхона-ташкилотлар ишчи ходимлари, тадбиркорлар, партия фаоллари ва электорати ҳамда кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Президентликка номзод тадбир иштирокчиларини ўз сайловолди дастурининг устувор йўналишлари билан таништирди.

Жумладан, номзод дастурида ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид “Ижтимоий давлат – 2030" дастурини ишлаб чиқиш, “Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тўғрисида” қонун қабул қилиш, “Ақлли тиббиёт” тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенгроқ жорий этиш, йўлсозлик соҳасидаги ишлар сифати устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришни назарда тутувчи қатор таклифлар илгари сурилмоқда.

Тадбир сўнггида номзод томонидан сайловчиларни қизиқтирган саволларга аниқ ва батафсил жавоблар берилди.

Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.

adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube