Get Mystery Box with random crypto!

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН! Бугун сизу биз энг улуғ, | Quva tumani hokimligi

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун сизу биз энг улуғ, энг азиз байрамимиз, жонажон Ўзбекистонимиз Истиқлолининг қутлуғ 31 йиллик тўйини кўп миллатли халқимиз билан биргаликда бир тану бир жон бўлиб, меҳнатдаги улкан муваффақиятларимиз тантанаси ила кўтаринки руҳда қарши олмоқдамиз.

Шу муносабат билан Қува туман ҳокимлиги бутун халқимизни ушбу буюк шодиёна, тарихий сана билан қизғин муборакбод этади.

Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, "Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан, миллий юксалиш сари илгарилаб бормоқда".

Байрам шукуҳи сизу бизнинг қалбимизга олам-олам шодлик улашиб турган бир пайтда жамоамиз номидан сизларни яна бир бор энг улуғ ва энг азиз байрамимиз билан самимий табриклаймиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Хонадонларимизни файзу барака, бахт ва қувонч асло тарк этмасин.

Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!
Қува тумани ҳокими
Умаров Ҳалимжон Комилович