Get Mystery Box with random crypto!

Quva tumani hokimligi

Telegram kanalining logotibi quvaaxborothizmati — Quva tumani hokimligi Q
Telegram kanalining logotibi quvaaxborothizmati — Quva tumani hokimligi
Kanal manzili: @quvaaxborothizmati
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.62K
Kanalning ta’rifi

Қува тумани ҳокимлиги расмий канали
Facebook: https://www.facebook.com/quvatumanhokimligi
Veb sayt: https://quva.uz/
youtube.com: https://www.youtube.com/channel/UC6qGN6twkDYDUX4baAmUc5Q
Fuqarolar murojaatlari uchun:
t.me/quva_murojaat_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 07:31:59 МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун сизу биз энг улуғ, энг азиз байрамимиз, жонажон Ўзбекистонимиз Истиқлолининг қутлуғ 31 йиллик тўйини кўп миллатли халқимиз билан биргаликда бир тану бир жон бўлиб, меҳнатдаги улкан муваффақиятларимиз тантанаси ила кўтаринки руҳда қарши олмоқдамиз.

Шу муносабат билан Қува туман ҳокимлиги бутун халқимизни ушбу буюк шодиёна, тарихий сана билан қизғин муборакбод этади.

Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, "Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан, миллий юксалиш сари илгарилаб бормоқда".

Байрам шукуҳи сизу бизнинг қалбимизга олам-олам шодлик улашиб турган бир пайтда жамоамиз номидан сизларни яна бир бор энг улуғ ва энг азиз байрамимиз билан самимий табриклаймиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Хонадонларимизни файзу барака, бахт ва қувонч асло тарк этмасин.

Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!
Қува тумани ҳокими
Умаров Ҳалимжон Комилович
285 views04:31
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:31:53
265 views04:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:13:17
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Телеграм ижтимоий тармоғи орқали туман ҳокимлиги томонидан совға тариқасида берилган тефал носоз ҳолатда эканлиги акс этган видеохабар тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида берилган совға носоз ҳолатда чиққан ишчи ҳодим шахсига аниқлик киритилиб, ўрнида бошқасига алмаштириб берилди.

Шунингдек қолган ишчи ҳодимлар билан суҳбат ўтказилиб, совға тариқасида берилган маиший техника воситаларининг созлиги ҳолати ўрганилди ва уларнинг тўлиқ соз ҳолатда ишлаётган аниқланди.

Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt
420 views15:13
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:53:27
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева:

Истиқлол - барча саъй-ҳаракатларимиз ва ютуқларимиз пойдевори

Истиқлол, ҳурлик, озодлик тушунчалари барча халқлар учун алоҳида қимматга эга. Негаки, ана шу улуғ неъмат туфайли ҳар бир халқ ўз ривожланиш йўлини танлайди, ўз тақдирини ўзи белгилайди, улкан марралар сари дадил интилади. Шу боис, бутун халқимиз Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган кунни катта шодиёна, тантана билан нишонлайди.

Ўзбек тилида
Рус тилида

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti
343 views14:53
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:15:06 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Телеграм ижтимоий тармоғи орқали туман ҳокимлиги томонидан совға тариқасида берилган тефал носоз ҳолатда эканлиги акс этган видеохабар тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига асосан Аҳолини рўйхатга олиш бўйича чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, қарорга асосан август ойида уй-жойларни рўйхатга олиш мақсадида туман Статистика бўлимига 50 нафар ишчилар шартнома асосида бир ой муддатга иш ҳаққи тўлаб бериш шарти билан ишга қабул қилинган.

Амалга оширилган ишлар якунланганлиги ва байрам муносабати билан 50 нафар ишчи ҳодимларга эсдалик совғалари иш ҳаққиларига қўшимча тарзда тарқатилган.

Ҳозирда носоз тефал совға қилинган ҳодимнинг шахсига аниқлик киритиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Сабаби туман статистика бўлимига совға қилинган маҳсулотнинг носоз чиққанлиги ҳақида хеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Шунингдек Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ушбу маҳсулотлар ҳарид қилинган тадбиркорлик субъектига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари асосида белгиланган тартибда чора кўрилмоқда.

Ўрганиш якунлари бўйича қисқа муддатларда тўлиқ ва батафсил маълумот берамиз.

Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt
440 viewsedited  12:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:14:59
369 views12:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:02:46 Акбаробод қишлоғида янги мактаб очилди

Қува туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Акбаробод қишлоғи ёшлари учун мамлакатимиз мизмустақиллигининг 31 йиллиги тантаналари қўшалоқ байрамга айланди.

Боиси қишлоқдаги 540 ўринга мўлжалланган 56-умумтаълим мактаби биноси капитал реконструкция қилиниб, ёнидан қўшимча 340 ўринли янги бино ҳам қурилди. Мазкур қишлоқлик 800 нафардан зиёд ўқувчи шу кунга қадар мактабда жой етмаслиги сабаб 2-3 навбатда ўқишга мажбур эди. Бу эса нафақат ўқувчиларларга, балки уларнинг ота-оналарига ҳам ноқулайлик туғдираётган эди.

Эндиликда улар кенг ва ёруғ, барча қулайликларга эга замонавий таълим муассасасида таҳсил олади.

Умумтаълим мактабининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Халимжон Умаров, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирок этдилар.

Тадбирга йиғилганлар Юртбошимиз томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътибор, мамлакатимизда ёш авлодга сифатли таълим бериш ва тарбиялаш учун яратилаётган имконият ва қулайликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt
460 viewsedited  17:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:01:00
389 views17:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:11:07
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

Байрам муносабати билан меҳнат фаҳрийлари, кекса нуронийлар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб байрам табриклари ва совғалари топширилмоқда.

Қува туманидаги сектор раҳбарлари ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қува тумани бўлими томонидан ана шундай хайрли ишга қўл урилди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида тумандаги кекса ёшдаги онахон ва отахонлар ҳолидан хабар олиниб уларга байрам табриги, эсдалик совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt
588 views16:11
Ochish/sharhlash
2022-07-08 13:33:54 Фуқаролар мурожаати депутатлар томонидан ўрганилди.

Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Маҳалламизга бириктирилган ёрдамчи аҳоли гапига кирмай ўзбилармонлик қиляпти” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари ва масъул раҳбарлар томонидан жойида маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилинди.

Мақолада “Обод қишлоқ” дастури доирасида ажратилган маблағлар тўғри сарфланиши юзасидан қилинган мурожаат юзасидан фуқаролар ҳудудда дастур доирасида бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
18 мартдаги ПҚ-172-сонли қарорига асосан тумандаги “Кандабулоқ” ва “Болалик” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, биргина Кандабулоқ маҳалласида 13,5 км асфалът, 3 км шағаллаштириш, 1 дона сув иншооти ўранатиш, 8,0 км тармоқ тортиш, 2 дона тронсформатор ўрнатиш, 3.0 км электр тармоқларини тортиш, 70 дона таянч устунлар ўрнатиш, 500 метр пиёдалар йўлагини таъмирлаш, 50 дона тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, 540 дона дарахт экиш, 1 млрд. 305 млн.сўм эвазига 29-сонли умумтаълим мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш, 448 млн.сўм эвазига 80-сонли ҚОПнинг мавжуд биносини жорий таъмирлаш ҳамда 3 км оптик толали алоқа тармоқларини қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда лойиҳа смета хужжатларини тайёрлаш, тендер савдоларини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.


Мазкур ишларни амалга ошириш юзасидан сарфланадиган маблағлар кенг жамоатчилик ва депутатларнинг назоратида эканлиги тушунтирилди. Шунингдек амалга ошириладиган ишлар юзасидан манзилли дастур бугунги кунга қадар тасдиқланиб бўлганлиги, ушбу дастурни ўзгартириш киритилмаслиги алоҳида таъкидланди.


Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt|TikTok
431 views10:33
Ochish/sharhlash