Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаролар мурожаати депутатлар томонидан ўрганилди. Телеграм | Quva tumani hokimligi

Фуқаролар мурожаати депутатлар томонидан ўрганилди.

Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Маҳалламизга бириктирилган ёрдамчи аҳоли гапига кирмай ўзбилармонлик қиляпти” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари ва масъул раҳбарлар томонидан жойида маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилинди.

Мақолада “Обод қишлоқ” дастури доирасида ажратилган маблағлар тўғри сарфланиши юзасидан қилинган мурожаат юзасидан фуқаролар ҳудудда дастур доирасида бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
18 мартдаги ПҚ-172-сонли қарорига асосан тумандаги “Кандабулоқ” ва “Болалик” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, биргина Кандабулоқ маҳалласида 13,5 км асфалът, 3 км шағаллаштириш, 1 дона сув иншооти ўранатиш, 8,0 км тармоқ тортиш, 2 дона тронсформатор ўрнатиш, 3.0 км электр тармоқларини тортиш, 70 дона таянч устунлар ўрнатиш, 500 метр пиёдалар йўлагини таъмирлаш, 50 дона тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, 540 дона дарахт экиш, 1 млрд. 305 млн.сўм эвазига 29-сонли умумтаълим мактабнинг мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш, 448 млн.сўм эвазига 80-сонли ҚОПнинг мавжуд биносини жорий таъмирлаш ҳамда 3 км оптик толали алоқа тармоқларини қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда лойиҳа смета хужжатларини тайёрлаш, тендер савдоларини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.


Мазкур ишларни амалга ошириш юзасидан сарфланадиган маблағлар кенг жамоатчилик ва депутатларнинг назоратида эканлиги тушунтирилди. Шунингдек амалга ошириладиган ишлар юзасидан манзилли дастур бугунги кунга қадар тасдиқланиб бўлганлиги, ушбу дастурни ўзгартириш киритилмаслиги алоҳида таъкидланди.


Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt|TikTok