Get Mystery Box with random crypto!

Депутатлар таъмирлаш ишларини ўргандилар. Халқ депутатл | Quva tumani hokimligi

Депутатлар таъмирлаш ишларини ўргандилар.

Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари “Обод қишлоқ” дастури доирасида Кандабулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 29-умумий ўрта таълим мактабида “Марғилон бинокор таъмирлаш” ҳамда “Marom BILT” қурилиш ташкилоти томонидан капитал таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишларни ўргандилар.

Ўрганишлар давомида пудратчи ташкилот раҳбарлари ва қурувчилари билан суҳбатлашиб, мактаб биносини таъмирлаш ишларини янги ўқув йили бошлангунга қадар сифатли бажарилиши юзасидан тавсиялар бердилар. Шунингдек, депутатлар қурувчиларга яратилган шароитлар билан ҳам танишдилар.

Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt|TikTok