2022-03-27 19:06:22
ТАҲОРАТ САБОҚЛАРИ (14-қисм)
Савол: Агар кишининг қўли ёки оёғи кесилган бўлсачи?
Жавоб: Агар бир кишининг қўли ёки оёғи кесилган бўлса, тирсагидан ва тўпиғидан ҳеч нарса қолмаган бўлса, ундан ўша аъзони ювмоқ соқит бўлади. Агар бир қисми қолган бўлса, ўша қолган қисмини ювади. (“Баҳру-р-роиқ”, “Фатовойи Оламгириййа”)
Агар тирсакдан тепадан кесилган бўлса, қўлнинг қолган қисмини ювиш мандубдир. (Мандуб – бажариш тавсия этилган, лозим топилган, лекин мажбур бўлмаган амал)
Савол: Агар қўл ёки оёқ кесилган бўлса, айнан кесилган жойни ўзини ҳам ювадими?
Жавоб: Агар кишининг қўли ёки оёғи кесилган бўлса, унда ўша кесилган чандиқ жойни ювиш вожибдир. (“Муҳит”)
Савол: Агар икки қўл ва иккала оёғи ҳам кесилган бўлсачи?
Жавоб: Агар иккала оёқ ва қўллари кесилган бўлса, унда Ҳанафий ва Шофеъий мазҳаблари бўйича, бу одамдан намоз соқит бўлади.
(Илҳом Қаҳҳоровнинг “Шариатни мукаммалроқ билайлик” китобидан)
Mubim
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈••┈•✿
Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга улашинг
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
https://t.me/+QFmqSD-aKko1YjFi
993 viewsNur, 16:06