РЎЗАМИЗДАН САВОБ ОЛИШНИ ИСТАСАК... • Рамазонда кундузи таҳора | Qur'on va Baxt
РЎЗАМИЗДАН САВОБ ОЛИШНИ ИСТАСАК...
• Рамазонда кундузи таҳорат олаётганда бир томчи сувни ҳам ютиб юбормасликка уринди.
• Ваҳоланки, у синглисининг меросдаги улушини еб, ҳазм қилиб юборган эди.
• Қўшнисининг икки метр ерини ўзиники қилиб олган эди.
• Кўчанинг еридан бир метр қўшиб олган эди.
• "Таҳорат оласиз, аммо сувни исроф қиласиз;
• Ҳижобланасиз, аммо атир сепасиз;
• Рўза тутасиз, аммо одамларни ғийбат қиласиз;
• Садақа берасиз, аммо риё қиласиз, ҳасанотларингизни тешик халтага солманг!"
Аллоҳ таоло бизнинг ихлосимизни зиёда айласин, амалнинг савобни еб битирадиган иллатлардан, гуноҳлардан асрасин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
Манбаа: @nozimjonuz
Фойдали деб топган бўлсангиз, яқинларингизга ҳам улашинг
@quronvabaxt_uz