Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН? Умр – беқиёс фурсат. Уни | Qur'on qalb shifosi

ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

Умр – беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатида олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ана шу яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб, ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга эришишимиз мумкин. Масалан, ҳар куни Қуръондан бир оят ёдлаган киши 17 йилу 7 ойу 9 кунда ҳофизи Калом бўлади. Агар оятлар сони кўпайса, ёдлаш муддати қисқариб боради. Жумладан:
Ҳар куни икки оятдан ёдланса, 8 йилу 9 ойу 17 кунда;
Уч оятдан ёдланса, 5 йилу 10 ойу 13 кунда;
Тўрт оятдан ёдланса, 4 йилу 4 ойу 24 кунда;
Беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ойу 7 кунда;
Олти оятдан ёдланса, 2 йилу 11 ойу 4 кунда;
Етти оятдан ёдланса, 2 йилу 6 ойу 3 кунда;
Саккиз оятдан ёдланса, 2 йилу 2 ойу 12 кунда;
Тўққиз оятдан ёдланса, 1 йилу 11 ойу 12 кунда;
Ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.
Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан:
Ҳар куни ярим бетдан ёдланса, 3 йилу 4 ойу 24 кунда;
Бир бетдан ёдланса, 1 йилу 8 ойу 12 кунда;
Икки бетдан ёдланса, 10 ойу 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаш мумкин.
Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун турки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин .

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw