Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on qalb shifosi

Kanal manzili: @quronqalbshifosi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.65K
Kanalning ta’rifi

📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-04-24 15:55:58
Пайғамбар алайҳиссалом умматларни огоҳлантирган уч ҳолат!!!

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

@QuronQalbShifosi
16.1K viewsedited  12:55
Ochish/sharhlash
2023-04-24 14:27:57 ​​ САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ...

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.

Дарҳақиқат Аллоҳ садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди. Агарда инсон садақанинг фақирга етиб боришидан аввал Аллоҳнинг қўлига етиб келишини билганида эди, садақа олиш роҳатидан кўра садақа бериш роҳатини кўпроқ туйган бўлар эди. (Ибн ал-Қоййим)

САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ
САДАҚА — жаннат эшикларидан биридир..

САДАҚА — қилинадиган солиҳ аъмаллардан энг афзалидир. Таом билан сийлаш эса энг афзал садақадир.

САДАҚА — қиёматда соҳибига соябондир.

САДАҚА — соҳибини оловдан озод этгувчидир.

САДАҚА — Роббининг ғазабини ва қабр оловини сўндиргувчидир.

САДАҚА — маййитга бериладиган яхшиликдир. Ва энг фойдалиси ҳамдир.

САДАҚА — нафсни покловчи ва ҳасанотларни икки ҳиссага кўпайтиргувчидир.

САДАҚА — садақа берувчининг қувончига сабабчидир ва Қиёмат қоимда юзининг жилосидир.

САДАҚА — энг ваҳимали кунда қўрқинчдан омон сақлагувчидир. Ва қайғудан асрагувчидир.

САДАҚА — гуноҳларнинг мағфирати ва ёмонликларни даф этиши учун сабабдир.

САДАҚА — бу гўзал хотима ва фаришталарнинг дуосига сабабчидир.

САДАҚА берувчи шахс инсонларнинг энг яхшисидир. Ва садақанинг савоби унга шерик бўлганлар ҳам учундир.

САДАҚА берувчига жуда буюк яхшилик ва катта мукофот ваъда қилинган.

САДАҚА — саҳий ва ҳимматли амирлардан ва эзгу аломатлардан биридир.

САДАҚА — дуонинг ижобат бўлишига сабабчи ва ғам андуҳдан холи этгувчидир.

САДАҚА — бало ва қазолардан ҳимояловчи ва дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини қулфлагувчидир.

САДАҚА — умр, молу-давлат, ризқ ва нусратни зиёда этгувчидир.

САДАҚА — табиб, даво ва шифодир.

САДАҚА — ёнғин, ғарқ, ўғирлик ва ёмон ўлимни олдини олгувчидир.

САДАҚА хоҳ у ҳайвонларга бўлсин, хоҳ қушларга унинг мукофоти собитдир.

Ҳозирнинг ўзида амалга оширадиган энг тез ва хайрли ва фойдали садақангиз эса мана шу маълумотларни «садақа қилиш нияти»да бошқалар билан барҳам кўришингиздир.

Чунки, бу маълумотдан ўзи фойдаланиб ва келаси авлодларига ҳам ўргатса, савоби сизга бўлади ин шаа Аллоҳ.

Кун ҳикмати

Яхшиликка шошиб қол, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса сенинг яхшилигингдир.

@QuronQalbShifosi
19.2K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2023-04-24 04:15:52
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Ҳаётингиз давомида Сизга-
• Каъба Зиёрати,
• Қуръон Тиловати,
• Дуо Ижобати,
• Иймон Ҳаловати,
• Тил Саловати,
• Ақл шижоати,
• Охират Фароғати,
• Сабр Қаноати,
• Бахт Саодати,
• Тан Саломатлиги -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

XАЙРЛИ КУН!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
19.3K viewsedited  01:15
Ochish/sharhlash
2023-04-23 20:28:29
Хайрли тун, қадрдонларим!

Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

Тунингиз сокин бўлсин!

Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
15.4K views17:28
Ochish/sharhlash
2023-04-23 16:06:17
БУ ДУНЁГА КЕЛИШЛИКДАН АСОСИЙ МАҚСАД

Илоҳ тушунчаси ҳақида кегинги суҳбатда тинглаймиз.

@QuronQalbShifosi
16.6K viewsedited  13:06
Ochish/sharhlash
2023-04-23 11:48:29 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари.


Аёли билан сайр қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кеч кирса Ойша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар.
( Бухорий ривояти.)


Уй ишларида ёрдам бериш.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда нима қилишлари ҳақида сўралганида: “Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эдилар” деб жавоб қилдилар.
( Бухорий ривояти.)


Муҳаббатини изҳор қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида айтиб, “Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди" дедилар.
( Муслим ривояти.)


Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)” дедилар.
( Муслим ривояти.)


Аёлини урмаслик.

Ойша онамиз айтадилар: "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирорта аёлларини урмаганлар"
( Насоий ривояти.)


Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдард бўлиш.

София розияллоҳу анҳо бир куни “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар. Ўша кун София онамизнинг навбати эди, маркаблари юришда секинлаб қолди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида у киши “Сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз” деб йиғлаганларида Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, хотиржам қилар эдилар”.
( Насоий ривояти.)


Аёлининг оғзига луқма солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан” дедилар.
( Бухорий ва Муслим ривоятлари)


Аёли билан мусобақа ўйнаш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойша онамиз билан (кимўзиш) мусобақа ўйнаганлари ва Ойша онамизинг ўзиб кетганлари, сўнг Ойша онамиз семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетганча кулиб “Бу ўшанинг ўрнигадир” (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб) деганлари ривоят қилинади.
( Абу Довуд ривояти)

@QuronQalbShifosi
17.3K viewsedited  08:48
Ochish/sharhlash
2023-04-22 20:42:45
#Кинодан_парча
Дўстларингизга улашинг!!!

Рамазон тугади, лекин бизнинг мусулмончилигимиз тугамади. Рамазондаги тақвоимизнинг зиёдаси билан кейинги рамазонга етайлик. Зеро, бизга ҳали жаннат ваъдаси берилмади.

Каналга аъзо бўлинг:

@QuronQalbshifosi
12.1K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2023-04-22 20:41:50
Канал Админи тарафидан текширилган!!!!

Ехсон килиб йордам берилар Аллох рози болсин илохим

Ман фарзандларим учун йордам сураб мурожат киляпман илтимос Ушбу мурожатимизга бефарк бомелар
Кизим Нозима 6 йошда углим Хожиакбар 3йошда фарзандларимга Аклан ривожланиши оркада ташхисини куйишкан. Фарзанларим Муолажаси учун млион зарур. хозирда млн йигилди млн кам
Дори дармонлари киммат Моддий томонлама анча шароитимиз огир.Даволаниш курсларини вахтида ололмаяппиз шу сабаб сизлардан йордам сураб мурожат киляпман Илтимос Ахли МУСУЛМОНЛАР Фарзандларим согайиб кетиши учун Ехсон килиб йордам берилар

Уз кард: 8600030484008515
Рахмонова Р

ХУМО: 9860030378415258
Рахмонова Р

Мурожат учун тел: 500040014

Сахий ва Мехрибон инсонлардан Аллох рози болсин. Туткан рузаларингни АЖРИНИ РАЙЙОН Жаннати билан сийласин <>
12.0K views17:41
Ochish/sharhlash
2023-04-22 14:37:24 ​#Шаввол_рўза

Савол№1:
Шаввол ойидаги олти кун рўзани орасини бўлмасдан кетма-кет тутиш керакми ёки бўлиб тутса ҳам бўладими?

Жавоб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иккиси ҳам бўлаверади.
----------------
Савол:
Мендан бир танишим: "Шаввол ойида беш кун пайдар-пай рўза тутиб бир кунини тутмагандим, шуни бугун (жумъа) куни тутсам бўладими?" деб сўраб қолди. "Бўлаверса керак" дедим. Яна бир танишим эса "Йўқ бугун тутса бўлмайди" деб қолди. Шунга иккиланиб қолдим. Сиздан илтимос шу масалани ёриштириб берсангиз.

Жавоб:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Жума кунини алоҳида рўза тутадиган қилиб олиш мумкин эмас. Аммо сиз айтгандек, бошқа ниятдаги рўзани тўлдирш учун бўлса, жоиз.

➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
14.6K views11:37
Ochish/sharhlash
2023-04-22 08:37:47
Мазкур олти кун рўзани шаввол ойи мобайнида кетма-кет ёки тарқоқ ҳолда тутиш жоиздир. Фақат бундан шаввол ойининг биринчи куни, яъни ҳайит куни мустасно бўлиб, бу кунда рўза тутиш ҳаромдир.

Дарҳақиқат, шаввол ойидан олти кун рўза тутиш фазилатининг шарҳи Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён қилинган. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Рамазон рўзаси ўн ойга, ундан кейинги (шаввол ойида тутилган) олти кун рўза икки ойга, шундай қилиб, иккиси бир йиллик рўзага тенг келади”.
[Саҳиҳ. Имом Аҳмад (5/280) ва Ибн Хузайма (2115) ривоят қилишган. Ҳадисни Албоний “Саҳиҳул жомеъ”да (3851) саҳиҳ деган]

Демак, Аллоҳнинг марҳаматига қарангки, инсон мукаллаф (яъни балоғат ёшига етиб, шариат аҳкомларини бажаришга мажбур) бўлганидан бошлаб, то вафот этгунига қадар рамазон рўзаси ва шаввол ойидан олти кун рўзани қолдирмай тутиб келган бўлса, гуёки бир умр рўза тутгандек бўлар экан.

Манбалар асосида тайёрланди.

«ҚУРЪОН ҚАЛБ ШИФОСИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
1.7K views05:37
Ochish/sharhlash