Get Mystery Box with random crypto!

Quron_Sunnat_maruza_namoz

Telegram kanalining logotibi quron_sunnat_maruza_namoz — Quron_Sunnat_maruza_namoz Q
Telegram kanalining logotibi quron_sunnat_maruza_namoz — Quron_Sunnat_maruza_namoz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15
Kanalning ta’rifi

Қур

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-10-31 09:32:02 ​​Атрофимизни мўъжизалар қуршаб олганини наҳот билмасак?!

«Аллоҳ»
ёзуви бор қўзичоқ, тарвуз, қовун, тухум, булут, ёнмай қолган Каъба расми, рукуъ ва сажда қилиб турган дарахт, харсангтош кабиларни «мўъжиза» деб айтишади. Нима, шулар пайдо бўлмагунча бошқа мўъжизаларга эътибор бермай, ибодат қилмай юраверамизми?!

Атрофимизни мўъжизалар қуршаб олганини наҳот билмасак?!

Бошимиз узра устунсиз кўтариб қўйилган осмон, ўта улкан оғирликка эга бўлса-да, қулаб тушмайдиган атмосфера қобиғи, бу қобиқнинг азот, кислород, инерт газлардан иборат қилиб яратилгани, бир тупроққа экилган ва бир сувдан ичадиган ўсимлик ва меваларнинг турлича бўлиши, хулқи энг гўзал инсоннинг бизга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) этиб юборилиши, у зот алайҳиссаломга Қуръони Каримнинг нозил этилгани, саҳобаларнинг кучли иймон, муҳаббат ва хотирага эга бўлганлари, сайёрамизнинг тортишиш кучига эга қилиб яратилгани, Ерда сув миқдори қуруқликдан кўпроқ қилиб қўйилгани, танамизнинг тузилиши, аъзоларимизнинг жойлаштирилиши, жонзотларнинг турличалиги ва ҳоказолар Аллоҳ таолонинг улкан мўъжизалари эмасми?!

Ҳатто битта баргнинг тузилиши Аллоҳ таолонинг борлиги, бирлиги, қудрати ва мусаввирлигига далолат қилади.

Манба: https://islom.uz/maqola/21112

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
36.5K views06:32
Ochish/sharhlash
2023-10-31 09:32:01
Yaxshi va yomon xulqni ajratish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
30.6K views06:32
Ochish/sharhlash
2023-10-30 16:26:52 ​​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄

ДУОНИ ИЖОБАТ БЎЛМАСЛИГИ

Аллоҳни танийсиз лекин ҳаққини адо этмайсиз...

Қуръонни ўқийсиз лекин амалини бажармайсиз...

Шайтон душманим дейсиз лекин унга эргашасиз...

Олов ҳақ дейсиз аммо ундан сақланмайсиз...

Одамларни айби билан оворасиз аммо ўзингизникини унтасиз...

Набийнинг умматман деб фахрланасиз аммо суннатларни тарк этасиз...

Аллоҳни неъматини ейсиз аммо шкур этмайсиз...

Жаннатни ҳақ дейсиз аммо киришга интилмайсиз...

Ўлимни ҳақ дейсиз аммо унга таййор эмассиз...

Вафот этганларни дафн этасиз аммо ўзингиз бундан ибрат олмайсиз...

Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


  ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ
➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy    
АЪЗО БЎЛИНГ!!
32.9K views13:26
Ochish/sharhlash
2023-10-29 07:22:37
Инсон ҳамма балони ўзи билиб, истаб сотиб олади. Кейин қиёматда унинг ҳисобини бериш учун 50000 (эллик минг) йил маҳшарда туради. Шу балоларнинг аксари тилининг маҳсули бўлади.

Ўзи шундоқ ҳам ибодатлари ноқис, ўзи масъул бўлган ишлардаги камчиликларни елкасига ортиб юрадиган одамнинг бировнинг айби, качимилиги билан неча пуллик иши бўлиши керак?!
Ким у бошқани тафтиш қиладиган?!
Ким у ҳар кимнинг амалига меъзон тутиб юрадиган?!
Ким у бировнинг жисмидан ҳам ортиб қалбини ёриб кўрадиган?!

Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар:
«... Эй Аллоҳнинг Расули, гапирган нарсамиз учун ҳам жазога тортиламизми?» дедим.
«Онанг бўзлаб қолгур, Муоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан туширмаса, нима туширар эди?!», дедилар. Соллаллоҳу алайҳи васаллам.
(Ҳадиснинг тўлиқ шакли изоҳда)
Шу тилини тийса, шошилмаса, ўзидан жуда муҳим ташхисчи ясаб, одамларни маломат қилиб юрмаса, нафақат азобдан халос бўларди, балки жаннат кафолатини оларди.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Ношуд инсонмиз-да!
Аллоҳ ўнгласин бизни.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг
!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
25.8K views04:22
Ochish/sharhlash
2023-10-29 06:57:25
Bolalarga taomlanish odobini oʻrgatish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
19.3K views03:57
Ochish/sharhlash
2023-10-29 06:57:19 ​​Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари (оилалари) ҳақида нималар биласиз?!

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига Аёллари, фарзандлари ва Али, Уқайл, Жаъфар, Аббос авлодлари хам аҳли байт ҳисобланади.

АЁЛЛАРИ:

Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг олтмиш уч йиллик ҳаётлари давомида никоҳларига олган завжалари ўн иккита эди:
01) Хадича;
02) Савда;
03) Оиша;
04) Ҳафса ;
05) Ҳузайма қизи ҳазрат Зайнаб;
06) Умму Салама;
07) Жаҳш қизи ҳазрат Зайнаб;
08) Умму Ҳабиба;
09) Жувайрия;
10) София;
11) Мория;
12) Маймуна разиаллоҳу анҳумлардир.

ФАРЗАНДЛАРИ:

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари еттита эди.
1) Қосим;
2) Зайнаб розияллоҳу анҳо;
3) Руқайя розияллоҳу анҳо;
4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо;
5) Фотима розияллоҳу анҳо;
6) Абдуллоҳ;
7) Иброҳийм.

Фарзандларидан барчаси Пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида вафот этди. Фақат Фотима розиаллоҳу анҳа Пайғамбаримиздан кейин олти ойдан кейин вафот этдилар.

Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримизнинг оилалари билан Фирдавс жаннатларида жамласин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
22.2K views03:57
Ochish/sharhlash
2023-10-29 06:57:18 ​​100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН

1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;

2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;

3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;

4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;

5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;

6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;

7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;

8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;

9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;

10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;

11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;

12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;

13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;

14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;

15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;

16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;

17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);

18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;

19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;

20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;

21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;

22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
24.4K views03:57
Ochish/sharhlash
2023-10-28 15:27:50
Бу кўзи ожиз йигит ҳамма машҳур қориларнинг қироат оҳангларига - овозларига ўхшатиб тиловат қилиб беряпти! Машааллоҳ!


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

  ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ
➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy    
АЪЗО БЎЛИНГ!!
41.3K views12:27
Ochish/sharhlash
2023-10-28 15:27:47
ҲАРОМ ЛУҚМА

Устоз Абдулазиз домла


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

  ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ
➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy    
АЪЗО БЎЛИНГ!!
31.0K views12:27
Ochish/sharhlash
2023-10-28 15:27:42 ​​​​ АЛЛОҲ СИЗНИ БАХТЛИ ҚИЛГАНИНИ КЎРСАТУВЧИ 9 НАРСА

Инсон баъзан ўзида бор неъматларни унутиб қўяади, бошқа миллионлаган инсонлардан фазилатда Аллоҳ уни устун қилганини унутади ва натижада ўзини бахтсиз ҳис қила бошлайди. Биз Аллоҳ сизга берган устунликлар фазилатларни базиларини эслатамиз.

1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9.999.999 ҳужайра ўлган. Бу бахт эмасми?!

2. Аллоҳ сизни оловга, бутга, хочга, сиғинадиган ва жаҳаннамда абадий қоладиган кофир эмас, муслимлардан қилди.

3. Кўримсиз бир махлуқ эмас, келишган инсон бўлиб яралгансиз;

4. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;

5. Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда ёки харобазорда эмас, қулай, яшашга имкониятли юртда яшамоқдасиз;

6.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;

7.Фарзандларингиз соппа-соғ, баъзиларни фарзандига ўхшаб ногирон бўлиб туғилмади.

8.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;

9.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;

Шунча катта нарсаларда устун ва фазилатли экансиз, нега маҳзун бўласиз .

Табассум қилинг ва бахтингизни ҳис қилган ҳолатда яшанг!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

  ҚУРОН ВА СУННАТ КАНАЛИ
➥ https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy    
АЪЗО БЎЛИНГ!!
33.2K views12:27
Ochish/sharhlash