Get Mystery Box with random crypto!

​​Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари (о | Quron_Sunnat_maruza_namoz

​​Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари (оилалари) ҳақида нималар биласиз?!

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига Аёллари, фарзандлари ва Али, Уқайл, Жаъфар, Аббос авлодлари хам аҳли байт ҳисобланади.

АЁЛЛАРИ:

Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг олтмиш уч йиллик ҳаётлари давомида никоҳларига олган завжалари ўн иккита эди:
01) Хадича;
02) Савда;
03) Оиша;
04) Ҳафса ;
05) Ҳузайма қизи ҳазрат Зайнаб;
06) Умму Салама;
07) Жаҳш қизи ҳазрат Зайнаб;
08) Умму Ҳабиба;
09) Жувайрия;
10) София;
11) Мория;
12) Маймуна разиаллоҳу анҳумлардир.

ФАРЗАНДЛАРИ:

Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари еттита эди.
1) Қосим;
2) Зайнаб розияллоҳу анҳо;
3) Руқайя розияллоҳу анҳо;
4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо;
5) Фотима розияллоҳу анҳо;
6) Абдуллоҳ;
7) Иброҳийм.

Фарзандларидан барчаси Пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида вафот этди. Фақат Фотима розиаллоҳу анҳа Пайғамбаримиздан кейин олти ойдан кейин вафот этдилар.

Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримизнинг оилалари билан Фирдавс жаннатларида жамласин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy