Get Mystery Box with random crypto!

БУРЖ ВА ЮЛДУЗЛАРНИНГ ҲОДИСАЛАР ВА ИНСОНЛАР ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ Б | Qur'on va Hadis

БУРЖ ВА ЮЛДУЗЛАРНИНГ ҲОДИСАЛАР ВА
ИНСОНЛАР ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ БОР ДЕБ ЭЪТИҚОД ҚИЛИШ


Зайд ибн Холид Жуҳаний айтади: «Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда тунда ёққан ёмғир
ортидан бизга бомдод намозини ўқиб бердилар. Намоз
тугагач, инсонларга юзландилар ва: «Раббингиз нима де-
ганини биласизми?» деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва
Расули билувчидир», дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ: «Бандаларимдан ай-
римлари Менга иймон келтирган ҳолда, баъзилари эса ко-
фир бўлган ҳолда тонг оттирдилар. Ким Аллоҳнинг фаз-
ли ва раҳмати билан бизга ёмғир ёғди, деса, Менга иймон
келтирган, юлдузларга кофирдир. Ким фалон юлдуз сабабли
бизга ёмғир ёғди, деса, Менга кофир, юлдузларга иймон кел-
тиргандир», деди»»11.
Газета ва журналларда чиқадиган бурж ва мунажжим-
лар башорати каби жаҳолатларга мурожаат қилиш ҳам
шулар жумласидандир. Инсон юлдуз ва буржларнинг таъ-
сири бор деб эътиқод қилса, мушрик бўлади. Агар шун-
чаки эрмак учун ўқиса, осий ва гуноҳкор бўлади. Сабаби,
лаънати шайтон инсоннинг қалбига шу каби ишларга ишонишни солади. Бу иш ширкка олиб бориш эҳтимоли
бўлгани учун бундай нарсаларни эрмак учун ўқиш ҳам
жоиз эмас.

11 Бухорий ривояти, 846.

https://t.me/Quron6