Get Mystery Box with random crypto!

ҲАРОМНИ ҲАЛОЛ, ҲАЛОЛНИ ҲАРОМ ҚИЛИШ Бирон нарсани ҳалол ёки | Qur'on va Hadis

ҲАРОМНИ ҲАЛОЛ, ҲАЛОЛНИ ҲАРОМ ҚИЛИШ


Бирон нарсани ҳалол ёки ҳаромга чиқариш ёлғиз
Аллоҳнинг ҳаққидир. Шундан келиб чиқиб, Аллоҳдан
бошқа бирон кимсани бу нарсага ҳақли дейиш ёки Ал-
лоҳнинг шариатини четга суриб, қосир инсон ақлининг
маҳсули бўлган ҳукм ва қонунларга ихтиёрий тарзда му-
рожаат қилиш, улар билан ҳукм чиқариш ҳамда шундай
қилишни жоиз деб эътиқод қилиш Аллоҳга ширк келти-
риш ҳисобланади. Аллоҳ азза ва жалла бунинг катта куфр
эканини зикр қилиб бундай деган: «Яҳудий ва насро-
нийлар ўз олимлари ва роҳибларини уларга ҳукм-
лар тузиб берадиган худолар қилиб олишди» (Тавба,
31). Адий ибн Ҳотим Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ушбу оятни эшитгач: «Аммо улар (яъни аҳли
китоблар) олим ва роҳибларига ибодат қилмас эдилар»,
деди. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Тўғри, лекин уларга Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол
дейишса, улар ҳам ҳалол дейишар ва Аллоҳ ҳалол қилган
нарсани ҳаром дейишса, улар ҳам ҳаром дейишар эди. Мана
шу уларнинг олим ва роҳибларига ибодат қилишидир», деб
жавоб бердилар»8

Аллоҳ таоло мушрикларни сифатлаб бундай деган:
«Аллоҳга иймон келтирмайдилар, қайта тирилиш,
жазо ва мукофотга ишонмайдилар, Аллоҳ ва Расули
қайтарган ишлардан тийилмайдилар, Ислом шариа-
ти ҳукмларига амал қилмайдилар» (Тавба, 29).
Яна Аллоҳ таоло айтади: «Эй Пайғамбар, ваҳийни
инкор қилувчи анавиларга айтинг: «Аллоҳ сиз учун
яратган, сўнг сизлар улардан айримларини ўзингиз
учун ҳалол, айримларини ҳаром қилиб олган ҳайво-
нот, наботот ва бошқа ризқлар ҳақида менга хабар
беринг-чи! Аллоҳ сизга шундай қилишга изн бер-
дими ёки сизлар Аллоҳга бўҳтон қилиб, ёлғон сўз-
лаяпсизми?!» Албатта, улар Аллоҳга бўҳтон қилиб,
ёлғон сўзни айтмоқдалар?!» (Юнус, 59)
.
8 Байҳақий «Ас-сунан ал-кубро»да (10/116-бет, 20137-ҳадис) ва Терми-
зий (3095) ривоят қилган. Албоний «Ғоят ал-маром»да (19-бет) «ҳа

https://t.me/Quron6