Get Mystery Box with random crypto!

21-савол: Чин кўнгилдан ишониш шарт эканига Китоб ва Суннатдан | Qur'on va Hadis

21-савол: Чин кўнгилдан ишониш шарт эканига Китоб ва Суннатдан
далил борми?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлардир.
Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир». (Ҳужурот: 15).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бир Аллоҳдан
ўзга илоҳ йўқ ва мен (яъни, Муҳаммад) Аллоҳнинг элчисиман. Бирон
бир банда мана шу (калималар)га ҳеч бир шубҳа қилмаган ҳолда
Аллоҳга йўлиққудай бўлса, албатта жаннатга киради» (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳуга: «Шу девор ортида чин кўнгилдан ишониб «Ла илаҳа
иллаллоҳ» деб гувоҳлик берадиган қай бир кишига йўлиқсанг, унга
жаннат билан хушхабар бер», дедилар. (Муслим ривояти).

22-савол: Бўйсунишнинг шарт эканига Китоб ва Суннатдан далил борми?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Ким чиройли амал қилувчи бўлган
ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас у мустаҳкам халқани ушлабди»(Луқмон: 22).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизлардан
бирон киши то нафс-ҳавоси мен келтирган нарсага тобе бўлмагунча мўмин бўлолмайди» (Нававий «Арбаъийн»да келтирган).

23-савол: Қабул қилишнинг шарт эканига Китоб ва Суннатдан далил борми?

Жавоб: Аллоҳ таоло уни қабул қилмаган кишилар шаънида деди:
«(Эй фаришталар, сизлар) золим-кофир бўлган кимсалар ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган
нарсаларини тўплаб, дўзах йўлига бошланглар» оятидан то «Чунки
улар ўзларича: «Ҳеч қандай (барҳақ) илоҳ йўқ, магар ёлғиз
Аллоҳгина ҳақдир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва
улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк
қилар эканмизми?» дер эдилар» оятигача (Соффат: 22-36).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ мен
билан юборган ҳидоят ва илм бамисоли ерга ёққан мўл ёмғирга
ўхшайди. Баъзи ерлар тоза ер бўлади, сувни ўзига сингдириб, мўлкўл
ўсимликлар ва майсаларни ундиради. Айрим ерлар қаттиқ
бўлиб, сувни (сингдирмасдан) ушлаб қолади, сўнг Аллоҳ у билан
одамларни фойдалантиради – ичишади, (ҳайвонларини)
суғоришади, экин-тикин қилишади. У (ёмғир)нинг бир қисми яна бир
хил ерга ҳам тушадики, у қаттиқ теп-текис кенглик бўлиб, на сувни
ушлаб қолади ва на ўсимлик ўстиради. Бу эса Аллоҳнинг динида
фақиҳ бўлган, Аллоҳ мен орқали юборган илм унга фойда бериб,
олим бўлган ва (ўзгаларга) таълим берган одамнинг мисоли билан у
тарафга юз бурмаган ва мен билан юборилган ҳидоятни қабул
қилмаган одамнинг мисолидир.» (Бухорий ривояти).

https://t.me/Quron6