Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон қандай бўлиши кераклиги ҳақида | Микрофон кўтарган аёл
Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди
“Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан.
Янги Ўзбекистон:
– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;
– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;
– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;
– тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган Давлат, десак, муболаға бўлмайди.
Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”.