Get Mystery Box with random crypto!

#Фойдали_маълумот Шаввол ойи рўзасининг душанба ва пайшанба к | QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

Шаввол ойи рўзасининг душанба ва пайшанба кунлари тутиш режаси

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади».
(Муслим, Аҳмад, Термизий ривоятлари)

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади».
(«Ат-Тарғиб ват-тарҳиб» китобидан)

Уламолар: «Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз», деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир».

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Сақлаб қўйинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook