Get Mystery Box with random crypto!

#кун_эслатмаси Дуонинг арабча матни: اللَّهُمَّ حَوَالَينَا و | QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ حَوَالَينَا وَلَا عَلَيْنا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَاب، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, атрофимизга ёғдир, устимиздан ёғдирма. Аллоҳим, уни тепаликларга, тоғларга, водийларга, дарахтзорларга ёғдир».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши жума куни эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанда тик туриб хутба айтаётган эдилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, моллар ҳалок бўлиб, кўчалар ҳувиллаб қолди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб: «Аллоҳумма ҳаваалайнаа ва лаа ъалайнаа, Аллоҳумма ъалал аакаами ваз зирооби ва бутуунил авдийати ва манаабитиш шажари», дедилар. Кейин ёмғир тўхтади, биз кўчага чиқдик ва қуёш нури остида юриб кетдик».
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook