Get Mystery Box with random crypto!

Қўқон механика заводида комбайнлар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб | Қўқон шаҳри

Қўқон механика заводида комбайнлар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади

Қўқонда жойлашган механика заводида «Узагромашсервис» АЖ билан ҳамкорликда мамлакат қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилаётган «Кейс» комбайнлари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновнинг Қўқон механика заводида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида сўз борган.

Қайд этилишича, бугунга қадар 50 та намунавий детал тайёрланган, 80 детал бўйича лойиҳалаш ишлари якунланган, ҳамкорлик битими асосида жами 150 дан ортиқ детал ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Биринчи маҳсулотлар шу йилнинг май ойида ишлаб чиқарилиши мўлжалланмоқда.

https://t.me/joinchat/QUhT6SxpOAfrHtWr