Get Mystery Box with random crypto!

Қўқон шаҳридаги 34 гектар майдонда «Qo‘qon-city» турар жой маж | Қўқон шаҳри

Қўқон шаҳридаги 34 гектар майдонда «Qo‘qon-city» турар жой мажмуаси қурилади

Ушбу лойиҳани Жанубий Кореянинг «Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси амалга оширади. Компания ижрочи директори Чои Мун Гью бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 12-19 феврал кунлари Ўзбекистонга келиб, лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттириши кутилмоқда.

Таъкидланишича, Жанубий Корея компанияси вакиллари 2020 йил ноябрда Фарғонада бўлиб, уй-жой ички бозорини ўрганган. Хабарда лойиҳанинг бошланиши, қиймати ва бошқа маълумотлар келтирилмаган.

Фарғона хабарлари

https://t.me/joinchat/QUhT6SxpOAfrHtWr