Get Mystery Box with random crypto!

Вазир Қўқон давлат педагогика институтидаги ҳолатни танқид қил | Қўқон шаҳри

Вазир Қўқон давлат педагогика институтидаги ҳолатни танқид қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Фарғонага хизмат сафари давомида ҳудуддаги бошқа ОТМлар қатори Қўқон давлат педагогика институтида ҳам бўлиб, ўқув жараёнлари ва талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Институт моддий-техник базасининг аҳволи, аудиторияларнинг жиҳозланишидан тортиб, талаба-ёшларга сифатли таълим олиш учун зарур шароитлар яратилмаганлиги вазир эътирозига сабаб бўлди.

Кафедралардаги аксарият компютерлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани, ахборот ресурс маркази 2013 йилдан буён талаб даражасида адабиётлар билан янгиланмагани, қарийб ўн йил олдинги ўқув режа ва дастурлардан фойдаланилаётгани кескин танқид остига олиниб, институт раҳбариятига мавжуд вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/QUhT6SxpOAfrHtWr