Get Mystery Box with random crypto!

Қўқон шаҳрида ижтимоий руйхатларга киритилган фуқароларни иш б | Қўқон шаҳри

Қўқон шаҳрида ижтимоий руйхатларга киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилди

1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, 1-"Давронбек" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда "темир" дафтарга киритилган аёллар, ёшлар ва ижтимоий мухофазага мухтож бошқа ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш чораларини кўрди.

Маҳалладаги қатор уюшмаган ёшлар ва аёллар шаҳримиздаги етакчи ишлаб чиқариш корхоналарига, кичик корхоналар ва давлат муассасаларига ишга жойлаштирилди. Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи мутасаддиларига тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларни ўқитиш, бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича топшириқлар берилди.

Ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги шаҳар бўлими, шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши, "Тадбиркор аёл" уюшмаси иштирокида аёллар учун алохида ташкил этилган қабулда маҳалладаги аёлларни ишга жойлаштириш, тадбиркорликка жалб этиш чоралари кўрилди.



P/s: Ҳокимият бир йилда ишсизларни иш билан таъминлаганини @vakant бир ойда уддалайди. Яхшиям шу канал бор экан.

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/QUhT6SxpOAfrHtWr