Get Mystery Box with random crypto!

#бу_ҳаром Чап қўл билан таом ема! Ибн Умар розияллоҳу анҳуда | Qosim Shayx | Қосим Шайх

#бу_ҳаром

Чап қўл билан таом ема!
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.
------------------
Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, у зот:
«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.
«Қодир эмасман», деди у.
«Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади», дедилар у зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».
Муслим ривоят қилган.

Манба: islom.uz
Дўстларингиз билан улашинг!