Get Mystery Box with random crypto!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Кунларнинг бир | Qosim Shayx | Қосим Шайх

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Кунларнинг бирида лаънати шайтондан «Дўстларинг қанча?» деб сўралганида, шайтон: «Ўн нафардир. Улар:

1. Золим имом.
2. Мутакаббир киши.
3. Молни қаердан топаётгани ва қаерга сарф қилаётганига эътибор бермайдиган бой.
4. Амирнинг зулмини тасдиқловчи олим.
5. Хиёнатчи савдогар.
6. Молни арзонлигида олиб, қимматлашганида сотувчи киши.
7. Зинокор одам.
8. Судхўрликдан ейдиган киши.
9. Молни қаерга жамлаётганига аҳамият бермайдиган бахил киши.
10. Доимий ароқ ичувчи»”, деди.

«Мунаббиҳот»