Get Mystery Box with random crypto!

Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑

Telegram kanalining logotibi qoshrabot — Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑ Q
Telegram kanalining logotibi qoshrabot — Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑
Kanal manzili: @qoshrabot
Toifalar: Yangiliklar , Oʻyinlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.98K
Kanalning ta’rifi

🌐 Dunyoda va yurtimizda boʻlayotgan shuningdek Samarqand viloyati Qoʻshrabot tumanidagi voqea-hodisalar haqida @Qoshrabot kanalida kuzatib boring.
📩 Reklama: @baxa_171
🛡️ Hamkor kanal: @QoshrabotBOZOR

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-01-07 09:01:11
#Брифинг

Туман электр та‘миноти корхонаси бош муҳандиси Нодир Нурматов иштирокида

Мавзу: Туман электр та‘миноти корхонасида 2022-йил мобайнида бажарилган кўрсаткичлар ва бажарилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида қисқача ма‘лумот

TELEGRAM t.me/qoshrabot
2.0K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-01-07 08:20:16
2023-йилда аниқ уйланаман

TELEGRAM t.me/qoshrabot
2.0K views05:20
Ochish/sharhlash
2023-01-07 08:00:31
Пенсия таъминоти тизимидаги сўнгги янгиликлар

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилди.

Биргина паспорт ёки идентификатсияц ИД-картаси орқали Давлат пенсияларини тайинлаш имконияти яратилди.

И ва ИИ гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги ишлаган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

TELEGRAM t.me/qoshrabot
2.1K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-01-07 07:02:08
#Очиқ_мулоқот

6-январ куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида "Та‘лим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистоннинг яккаю ягона йўлидир!" мавзусида Очиқ мулоқот бўиб ўтди.
Очиқ мулоқотда Педагогларни янги методикаларга ўргатиш маркази директори А.Ибрагимов, туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва ма’навий-ма’рифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Кубаев, туман халқ таълими бўлими мудири Х.Холиқулов, Маҳалла раислари, мактаблар кузатув кенгаси а‘золари ҳамда ОАВ а‘золари иштирок этди.

TELEGRAM
t.me/qoshrabot
2.5K views04:02
Ochish/sharhlash
2023-01-07 06:08:01
#Диққат ​​#Расман

Қишки таътил вақтида ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш тақиқланди


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида таълим муассасаларида узайтирилган қишки таътил вақтида тўгараклар фаолияти олиб борилмаслигини маълум қилди.

Шунингдек, ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ҳамда вазирлик таркибидаги барча таълим муассасалари раҳбарларидан қишки таътил кунлари ўқувчилар иштирокида турли тўгараклар ташкил этилмаслигини шахсий назоратга олиш сўралган.

TELEGRAM t.me/qoshrabot
3.1K views03:08
Ochish/sharhlash
2023-01-07 05:59:01
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

9 январдан 18 январгача ҳар қандай йиғилишлар ўтказиш тақиқланди

Шунингдек, кўчада хизмат қилаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва ободонлаштириш ходимларини иссиқ чой ва егулик, ихчам термос идишлари билан таъминланади.

— озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

— электр тизимида аварияларни тезкор бартараф этиш

— 2 кун муддатда 103 тез тиббий ёрдам машиналарини тиббий анжом ва дори воситалари билан таъминланганлик даражасини кўздан кечириб, етишмовчиликларни тўлдириш

— марказий ва ички йўлларни тезкорлик билан қор ва музламалардан тозалашни ташкил қилиш


ЯҚИНЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИНГ

TELEGRAM t.me/qoshrabot
3.1K views02:59
Ochish/sharhlash
2023-01-07 05:30:15
Бахтга эришувчи энг тез усул- бошлаган ишни охирига етказиш.

TELEGRAM t.me/qoshrabot
3.0K views02:30
Ochish/sharhlash
2023-01-07 04:52:33 Қўшработ туманида 7 Январда кутилаётган ОБ-ҲАВО маълумоти

Ҳозир
Жойларда булутли 4°
Булутлар: 82%
Намлик: 82%

Кун давомида кутилмоқда
Ёмғир 10° ... 4°
Ёғингарчилик: 47%
Булутлар: 68%
Намлик: 75%
Шамол: 3.8 м/с
Босим: 762 мм сим. уст.
Қуёш чиқиши: 07:58
Қуёш ботиши: 17:24

TELEGRAM t.me/qoshrabot
3.2K viewsedited  01:52
Ochish/sharhlash
2023-01-07 03:05:07
Хайрли тонг...

Ассалому алейкум Шанба тонги муборак бўлсин...

Соғ саломат ўйғотган ОЛЛОХГА шукр бўлсин...

t.me/qoshrabot
3.6K views00:05
Ochish/sharhlash
2023-01-06 18:00:01 ​“Ўзгидромет” хабар беришича, 9—12-январ кунлари Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳаво кутилмоқда. “Юксалиш” ҳаракати барча ҳамюртларимизни қуйидаги ишларга чорлайди:

Биринчидан, барча иш берувчилар — ҳам давлат, ҳам хусусий сектор иш жараёнларини ташкил этишни чуқурроқ кўриб чиқишлари керак. Меҳнат шароитлари билан танишиб чиқиб, ходимларни қулай ҳарорат режими билан та‘минлаш зарур.

Иккинчидан, агар ходимларнинг иш жойида бўлишига эҳтиёж бўлмаса, улар онлайн ишлашига рухсат берилиши керак. Пандемия бундай форматда ҳам берилган вазифаларни самарали бажариш мумкинлигини кўрсатди. Қолаверса, бу йўлларни тирбанд қилмасдан, қор ва музлардан тозалаб олинишига шароит яратади.

Масалан, “Юксалиш” ҳаракати жамоаси 9—15 январ кунлари масофадан ишлашга ўтмоқда. Марказий идора жойлашган бинонинг иситиш тизимидаги қийинчиликлар сабабли шундай қарорга келинди. Ҳудудий бўлинмалар ҳам онлайн форматга ўтмоқда.

Учинчидан, иш соатларини, айниқса, очиқ ҳавода ишлайдиганлар учун қисқартириш мақсадга мувофиқ. Имкон қадар ходимлар учун иссиқ ичимликлар ташкил қилиш, совуққотиш ҳолатларининг олдини олиш учун танаффус бериш ёки ўрин алмаштириш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Тўртинчидан, йирик савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида иссиқ чой беришни ташкил қилиш ўринли бўлади.

Бешинчидан, жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракатланишини та‘минлаш керак. Чунки ноқулай об-ҳавода йўлларда енгил автомобиллар сони кескин камаяди.

Муҳими, бе‘этибор бўлмайлик, қишнинг совуқ кунларида илиқлик улашиб, бир-биримизга ёрдам берайлик.

Маҳаллангиздаги ёлғиз кекса қўшнилар, кўп болали оилалар, фарзандини ёлғиз тарбиялаётган оналардан хабар олинг. Улардан иситиш тизими, электр, газ борлигини сўранг? Балки кимгадир ўтин ёки кўмир керакдир? Иссиқ кийимлари йўқдир. Ўзингизда борини улар билан ҳам бўлишинг. Шахсий автомобилда ҳаракатланганда ҳам бир манзилга борувчи йўловчиларни олиб кетинг.

TELEGRAM t.me/qoshrabot
3.9K views15:00
Ochish/sharhlash