Get Mystery Box with random crypto!

АНОМАЛ ШЕЪР Тўққизинчи январдан, Ҳаво совиб кетаркан, Эркакла | Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑

АНОМАЛ ШЕЪР

Тўққизинчи январдан,
Ҳаво совиб кетаркан,
Эркаклар байрамидан,
Бизни маҳрум этаркан.

Эй каттакон вазирлар,
Таътилни хўп чўзибсиз,
Шўрпешона йигитлар,
Ризқин яна узибсиз,

Таътилни чўзилганин,
Кун.уз ҳам ёзиб борди,
Хотин-қизлар қувончдан,
Чапак чалиб юборди.

Қиз дегани жаҳли тез,
Ғазабини сочгандай,
Уч кун олдин аразлар,
Харажатдан қочгандай,

Йигитлар ҳаяжонда,
Кўришмоққа бўлар шай.
Маъззам йўқ деб ўн тўртни,
Ўткизар қизлар атай.

Бу йил ҳам биз шўрликлар,
Кутавериб хўп толсак,
Дафтар, ручка, ё товбаа,
Пайпоқдан қуруқ қолсак!

Ҳой қизлар айтиб қўяй,
Меҳрла дил тўлади,
Саккизинчи мартда ҳам,
Қайтар дунё бўлади.

Қани гендер тенглиги,
Йўл йўқ ортга қайтгани,
Нечун бўлавераркан?
Аёлларнинг айтгани.

Эй эркаклар таклифим,
Майли энди кечирсак,
Нима дейсиз ўн тўртни,
Ўн саккизга кўчирсак!

Шеърим ўқиб гул қизлар,
Ёзманг жавоб, арзингиз,
Ўндан кўра мартдаги,
Узиб олинг қарзингиз.

Ҳамдам Аллаёр

TELEGRAM t.me/qoshrabot