Get Mystery Box with random crypto!

#Жахон Совуқ уруш тугаганидан бери дунёда ядровий қуроллар к | Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑

#Жахон

Совуқ уруш тугаганидан бери дунёда ядровий қуроллар камайишда давом этаётганди. Бироқ, бу жараён 2022 йилда тўхтади.

Ҳозир эса дунёда ядро қуроллари сони кўпаймоқда. Ва шу билан бирга, ядро қуролидан фойдаланиш хавфи ҳам ўсиб бормоқда. Бундай маълумотларни Стокголм тинчлик тадқиқотлари институти таҳлилчилари келтирган.

Дунёда фақат тўққизта давлат ядро қуролига эга - АҚШ, Россия, Хитой, Франция, Буюк Британия, Покистон, Ҳиндистон, Исроил ва Шимолий Корея. Шу билан бирга, Исроил ядро қуроли мавжудлиги ҳақидаги маълумотларини тасдиқламайди, лекин уни ҳам рад этмайди. Ядро қуролларининг 90 фоизи эса икки давлат – Россия ва АҚШ ҳиссасига тўғри келади. 2022-йил январ ҳолатига кўра, мамлакатлар бўйича ядро каллаклари сони:

Россия - 6257 та;
АҚШ - 5600 та;
Хитой - 350 та;
Франция - 290 та;
Буюк Британия - 225 та;
Покистон - 165 та;
Ҳиндистон - 160 та;
Исроил - 90 та;
Шимолий Корея - 45 та.

TELEGRAM t.me/qoshrabot