Get Mystery Box with random crypto!

​​#иқтибос Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон бол | Qoriyamiz | Rasmiy Kanal

​​#иқтибос

Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун туя, от, автомобиль, кема, самолёт каби турли уловларни яратиб, шунга яраша қонун-қоидаларни ҳам жорий қилиб қўйди. Инсон қуруқликда турли ҳайвонлар ва нақлиёт воситаларида юриб, оғир ишларини осонгина бажаради. Одамларни кўтарадиган, унга улов бўлиб хизмат қиладиган маркаблар Аллоҳ таолонинг махлуқлари бўлиб, улар Жаноби Ҳақ жорий этган қонун-қоида асосида уловлик вазифасини бажаради. Бу ҳам Аллоҳ одам боласини азизу мукаррам қилганидандир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ

@Qoriyamiz