Get Mystery Box with random crypto!

#ТАБРИК • Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Кири | Qoriyamiz | Rasmiy Kanal

#ТАБРИК

• Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Кириб келган қурбон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!
• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!
• Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни Ўзи амалга оширсин!
• Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!
• Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!
• Илм талабида юрганларга фойдали илм;
- бефарзандларга Қуддусни фатҳ этадиган, золимлардан мазлумлар ҳаққини олиб берадиган солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
- бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
- беморларга шифо;
- қарздорларга кушойиш;
- ғарибларга нусрат;
- мазлумларга нажот;
- мусофирларга омонлик;
- рижолларга ғаниматлар;
- уммат орасига иттифоқлик;
- душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;
- олимларимизга ҳайбат;
- омиларимиз учун олимларга итоат;
- фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
- аёлларимизга ҳаё ва иффат;
- ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилсин!
• Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этсин!
• Амин!
• Амин!
• Амин!

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!