Get Mystery Box with random crypto!

#ЭСЛАТИНГ Эртага ПАЙШАНБА! Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

#ЭСЛАТИНГ
Эртага ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?
Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг! Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин ИншаАллоҳ!

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
18.05.2023 (Каттақўрғон вақти билан)


Саҳарлик вақти: 03:41
Ифторлик вақти: 19:50


Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).


https://t.me/Qorirovotuz