Get Mystery Box with random crypto!

#ТАФАККУР НЕГА РИЗҚИМИЗДАН БАРАКА ЙЎҚОЛДИ. Шундай кишиларга | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

#ТАФАККУР

НЕГА РИЗҚИМИЗДАН БАРАКА ЙЎҚОЛДИ.

Шундай кишиларга дуч келамизки, телефон ва онлайн, офлайн (юзма-юз) мулоқотлари узоқ вақт, кун, ҳафта, ой, йил давом этганда, табиий равишда қарама-қарши жинс вакилига ҳирсий муомала шаклланади, шавҳоний эҳтиёж пайдо бўлади. Кўздан нари жойларда кўришиш, суҳбатлашиш, «севишганлар» номи остида, оила қурмасдан (ёки оила қуриб, бошқа бир одамлар билан) пинҳона учрашиб юришлар зинокорликка сабаб бўлади.
Ношукурлик ҳам зинокорликнинг аянчли сабаблардандир. Бу топган пулини бир қисмини дунё роҳати учун сарфловчилар учун тегишли. Яъни фоҳишаларга сарф этиш, махсус квартиралар буюртма қилиш.
Вақтида оила қурмаслик зинога йўл ҳозирлайди. Илмсиз ўртоғидан маслаҳат сўраган «бечора», ақлсиз маслаҳат билан, яъни: «оила қургунингча лаззатланиб юравер» деган қараш билан ёши анчага кирса-да, ҳаром билан ўз нафсини қондиради.
Жуфти ҳалолидан (иккала жинс вакилларига тегишли) норозилик, ёқтирмаслик, кўнгил қолиши ҳам зинокорликни кучайтирувчи сабаблардандир.
Зинонинг биз билган ва билмаган мана шундай ёмон оқибатлари бор экан ва ундан сақланмас эканмиз: «Нега ризқимиздан барака йўқолди» деган саволни беришимиз ўринсиз!

Н.Р.Агзамов.


https://t.me/Qorirovotuz