Get Mystery Box with random crypto!

#ТАФАККУР Дунё ҳаёти синов майдонидир. Натижаларни эълон қил | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

#ТАФАККУР

Дунё ҳаёти синов майдонидир. Натижаларни эълон қилиш ва адолатни қарор топтириш таъйинланган ер эмас. Ушбу оғир ва чалкаш имтиҳонда гоҳида пайғамбарлар қатл этилади, гоҳ шаҳид кимсаларга мусибат етади. Турли миш-мишлар ҳақиқат ўлароқ ёйилади. Айни жаҳолат бўлган ишлар илм деб ўргатилади. Ушбу турли-туман ўлчовларга ҳаққонийлик қайтадиган ҳамда носоғлом низомлар тузатиладиган кун албатта, келиши лозим! Қиёмат куни бўлиши лозим!

«Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир»
(Залзала сураси 6-8 оятлар).

(Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ)
.


https://t.me/Qorirovotuz