Get Mystery Box with random crypto!

​​Таҳийятул масжид намози қандай ўқилади? Таҳийятул масжид на | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

​​Таҳийятул масжид намози қандай ўқилади?

Таҳийятул масжид намозини масжидга кириш билан ўтирмасдан олдин ўқиш суннат ҳисобланади. Мабодо ўтириб олинган бўлса ҳам туриб ўқилади. Бу намоз икки ракат бўлиб, унда маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган.
Таҳийятул масжид намозини қуйидаги пайтларда ўқиб бўлмайди:
– Қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтларда;
– Аср намозини адосидан кейин шом намозини ўқиб бўлгунча;
– Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб қуёш чиққунигача;
– Имом хутба қилаётган пайтда;
– Ҳайит куни қуёш чиққандан кейин ҳам то ҳайит намози ўқилгунигача.
Таҳийятул масжид намозини ўқиб бўлмайдиган вақтларда масжидга кирган киши “Субҳааналлоҳи, валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййинаа Муҳаммад”ни айтса масжид ҳаққини адо қилган бўлади.


https://t.me/Qorirovotuz