Get Mystery Box with random crypto!

Qorasuv shahar tibbiyot birlashmasi matbuot xizmati

Telegram kanalining logotibi qorasuvshtb — Qorasuv shahar tibbiyot birlashmasi matbuot xizmati Q
Telegram kanalining logotibi qorasuvshtb — Qorasuv shahar tibbiyot birlashmasi matbuot xizmati
Kanal manzili: @qorasuvshtb
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 57

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2022-10-24 05:27:06
83 viewsМахмуджон Умаралиев, 02:27
Ochish/sharhlash
2022-10-17 15:58:01 ССВ чиройли қоматга интилиб, инфаркт ва инсульт орттириб олаётган ёшларни огоҳлантирди

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон шифохоналарига инфаркт, инсульт, томирларда тромблар ҳосил бўлиши каби хавфли хасталиклар билан мурожаат қилаётган ёки оғир аҳволда олиб келинаётган фуқаролар орасида ёш, жисмонан бақувват, тоғни урса талқон қиладиган қадди-қоматга эга беморлар ҳам учраяпти ва бу ачинарли ҳолат. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунга қандай омиллар сабаб бўлаётганини маълум қилди.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, ушбу беморлар тана мушаклари массаси ва қувватини ошириш мақсадида бодибилдинг, культуризм, фитнес каби спорт турлари билан шуғулланиш давомида кукун, таблетка ва инъекция шаклидаги турли биологик фаол, хусусан, протеинли қўшимчалардан мунтазам фойдаланиб келган.

Ҳатто улар орасида ҳафтасига бир-икки маротаба турли кўринишдаги препаратларни тизимли равишда қўллаганлар ҳам учраб туради.

Оқибатда қондаги гемоглобин, эритроцит, тромбоцитлар миқдори ўзгариб, қон қуюқлашиши юзага келган. Сўнгра томирларда тромблар ҳосил бўлиши ҳисобига юқоридаги сингари хавфли асоратлар пайдо бўлган.

Таҳлилларга кўра, фойдаланилаётган бу сингари стероид препаратлар ва анаболик комплексларнинг аксарияти тегишли давлат рўйхатидан ўтмаган ва тиббиёт ходимлари назоратисиз қабул қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев мазкур вазиятга муносабат билдириб, ёшлар спорт билан шуғулланаёнгани, албатта, қувонарли ҳолат эканини таъкидлаган. Аммо уни соғлик учун зиён етказадиган машғулотга айлантириб қўймайлик муҳимлигини ҳам қўшимча қилган.

“Афсуски, бугун айрим ёшларимиз билак ва мушакларим янаям бақувват, қоматим келишган бўлсин, деб, мутахассислар билан маслаҳатлашмай, палапартиш, назоратсиз турли зарарли воситалар, оқсил ва гормонларни қабул қилаётгани жуда ачинарли. Бу соғлом турмуш тарзига мутлақо тўғри келмайди. Шундай экан, ёшлар, ота-оналар ва жамият фаоллари, соғлом турмуш тарғиботчилари, тиббиёт ходимларини бу борада янада хушёр ва эътиборли бўлишга чақирамиз.

Бақувват билак ва мушаклар, чиройли қомат учун соғлом ва ўктам йигитларимизнинг ўз ҳаётини хавф остида қолдиришига ҳеч биримиз бефарқ бўлмаслигимиз шарт”, дейди Мусаев.

Қолаверса, вазир тегишли давлат рўйхатидан ўтмай реализация қилинаётган юқоридаги сингари препаратлар савдоси тегишли давлат органлари томонидан қатъий назорат остига олиниши ва даволаш стандартида кўзда тутилмаган дори-дармонларнинг ишлатилишига чек қўйиш зарур эканини қайд этди.

Манба: qalampir.uz

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!
117 viewsG'ayratjon, 12:58
Ochish/sharhlash
2022-10-13 10:01:44
Қорасув шахар кўп тармоқли марказий поликлиникасида Соғлом овқатланиш ярмаркаси ўтказилди.
454 viewsМахмуджон Умаралиев, 07:01
Ochish/sharhlash
2022-10-10 13:28:52
Қорасув шахар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У.Уринбаев бошчилигида тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрел кунги " Бирламчи тиббий санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-215 сонли Қарори ижросини таъминлаш ва тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида шахардаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари ходимлари ўртасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кўп тармоқли марказий поликлиника мудири, барча бирламчи тиббий санитария муасасалари ходимлари иштирок этдилар.
Йиғилишда барча бирламчи тиббий санитария муассасасалари ҳамда тиббий ходимлар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги аниқ тушунтиришлар бериб ўтилди.
Йиғилишда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.
37 viewsМахмуджон Умаралиев, 10:28
Ochish/sharhlash
2022-10-07 13:05:45
#қизиқарли

Қон гуруҳларини ўзаро мос тушишини кўрсатувчи видео

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!
178 viewsG'ayratjon, 10:05
Ochish/sharhlash
2022-09-30 09:17:09 Қорасув шахар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ўктамжон Жумабаевич аҳолига 2022 йил 9 ойлик фаолият бўйича сарҳисоб бериш тадбирлари ўтказилди.
2022 йил мобайнида Республикамизда, шунингдек Андижон вилоятида тиббиёт соҳаси бўйича кўплаб ўзгаришлар ва ислоҳотлар ўтказилди, жумладан Қорасув шахрида ҳам соғлиқни сақлаш борасида халқ саломатлиги йўлида кўплаб савобли ишлар амалга оширилди.
Қорасув шахар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ўктамжон Жумабаевич Қорасув шахри аҳолисига 2022 йилда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Аҳолига бюджетдан дори-дармон учун сарф-ҳаражатлари кескин кўтарилиб, дори-дармон бериш таъминоти ҳар бир жон бошига ўртача 5000 сўмдан 15000 сўмгача оширилди. Бюджетдан аҳолига бепул берилиши учун дастлаб 66 турдаги дори-дармон ва тиббий буюмлар ажратилган бўлса, ҳозирги кунга келиб ушбу дори-дармонлар турлари 120 тага етказилди.
Қорасув шахар марказий шифохонасида 80 ўринга мўлжалланган, 3 қаватли бино капитал реконтструкция ишлари ўтказилиб фойдаланишга топширилди.
2022 йил 1 июндан бошлаб ўрта тиббий ва кичик тиббий ходимларни иш хақлари 2 бараварга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 март куни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб ўтказган селектор йиғилишида берган топшириқларидан сўнг, шу куннинг ўзидаёқ шахардаги мавжуд 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 37562 нафар аҳолини тиббий хатлов, тиббий кўрик ташкил этиш бўйича жадвали ишлаб чиқилиб, амалий ишлар ўтказилди.
Аҳолига қулайлик яратиш даврида “Электрон поликлиника” ва “Ақлли тиббиёт” – соғлиқни сақлаш тизимида электрон ахборот тизимини яхшилаш борасида барча тиббиёт муассасаларида шиша толали интернет, янги моделдаги компьютер жамлаламалари билан таъминлаш ишлари олиб борилди, шифокор ва хамшираларини “ IT – ахборот технологиялари” йўналишлари бўйича ўқитиш, малака ошириш ишлари олиб борилмоқда.
2022 йил 24 март куни эса Қорасув шахар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги барча раҳбар ходимлар ўртасида вилоят ҳокими Ш.Абдурахмоновнинг тиббиёт ходимларига қилган мурожаати юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, барча поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида иш вақти 8-00 дан 20-00гача этиб белгиланди.
Қорасув шахрида бирламчи тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида МФЙ ларда, жами 7 та маҳалла тиббий пунктлари очилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда ушбу тиббий пунктларини қайта жихозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалла фаоллари томонидан “Open byudjet” танлови доирасида овоз йиғиш жараёнлари бўлиб ўтди, ушбу жараёнда нафақат аҳоли, балки шахар тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Танлов якуни бўйича КТМП подвал қисмини таъмирлаш ишлари учун 1 200 000 000 млн сўм маблағ ютиб олинди.
2022 йилда Қорасув шахрида тиббиётни ривожланитириш бўйича кўплаб режалар давом эттирилади.
Қорасув шахар тиббиёт бирламшаси матбуот хизмати
51 viewsМахмуджон Умаралиев, 06:17
Ochish/sharhlash
2022-09-30 09:16:57
47 viewsМахмуджон Умаралиев, 06:16
Ochish/sharhlash
2022-09-26 11:48:49
Ўзбекистонда таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт, сув таъминоти бўйича мурожаат ва таклифларни қабул қилиш бошланди

Таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегияси этиб, ана шу энг оғриқли ва асосий йўналишларни танлади.

Ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда фуқаролар ҳам иштирок этиши мумкин.

Агар сизда ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёки бошқа масалаларга оид таклифлар бўлса, уларни taklif2023.uz сайти ҳамда @taklif2023_bot манзили орқали юборинг.

Маълум қилинишича, Президент администрацияси таклифларни қабул қилишга тайёр. Юборилган таклифларнинг барчаси махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.

Манба: kun.uz

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!
33 viewsG'ayratjon, 08:48
Ochish/sharhlash
2022-09-24 17:28:53 Мактаб директорлари, богча мудиралари, квп, коп мудирларини хам жалб килинглар.
28 viewsМахмуджон Умаралиев, 14:28
Ochish/sharhlash
2022-09-24 17:28:53 Ассалому алайкум. Ушбу гурухдаги барча рахбарлар биз хам ташаббус килиб узимиз дарс берган устозларимизни биттадан гул килиб байрам бн табриклайлик.
28 viewsМахмуджон Умаралиев, 14:28
Ochish/sharhlash