Get Mystery Box with random crypto!

Qorasuv shahar tibbiyot birlashmasi matbuot xizmati

Telegram kanalining logotibi qorasuvshtb — Qorasuv shahar tibbiyot birlashmasi matbuot xizmati Q
Telegram kanalining logotibi qorasuvshtb — Qorasuv shahar tibbiyot birlashmasi matbuot xizmati
Kanal manzili: @qorasuvshtb
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 57

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2022-06-27 07:28:33 Огох болинг
76 viewsG'ayratjon, 04:28
Ochish/sharhlash
2022-06-27 07:28:33 Эхтиет болинг
74 viewsG'ayratjon, 04:28
Ochish/sharhlash
2022-06-26 20:54:03
Чекишни бугуноқ ташланг!

GO TOX, ноёб табиий таркиби туфайли у танани никотин, алкагол ва бошқа токсинлардан тозалайди. Табиий ўсимлик экстрактлари юқори ва пастки нафас йўлларининг шиллиқ қаватига эҳтиёткорлик билан таъсир қилади, шунингдек, никотиннинг ажралишини олдини олади. Бу сизга тез ва оғриқсиз чекиш истагидан халос бўлишга имкон беради!

ТАЪСИРИ 2 ҲАФТАДАН СЎНГ СEЗИЛАДИ

Ҳиндстонда ишлаб чиқарилган!
Соғлиқ учун мутлақо зарарсиз!

Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish bepul

Shoshiling talab katta boʻlganligi sababli mahsulot tugab qolishi mumkin

Narxi 187.000 So'm

Hoziroq Buyurtma Bering

http://batafsil.com/s/L71A0
http://batafsil.com/s/L71A0
72 viewsЮлдашев Акрам, 17:54
Ochish/sharhlash
2022-06-26 18:32:39Мутахассис: “Зангиота шифохонаси шунчаки келиб, коронавирусга тест топшириб кетадиган муассаса эмас!”

Дунёда COVID-19 пандемияси бошланганига икки йилдан ошди. Айни пайтда инсоният бу касалликни енгиш ва уни жиловлаш учун барча чораларни ишга солмоқда. Бироқ вирус ортга чекинаётгани йўқ.

Аксинча, сўнгги кунларда дунёнинг қатор мамлакатларида ушбу инфекция билан боғлиқ вазият яна мураккаблашяпти. Айниқса, АҚШ, Германия, Бразилия, Италия, Тайвань ва Испания каби давлатларда касалланишлар сони кундан кунга ошиб бораётгани кўпчиликни ташвишга солаётир.

Статистик рақамларни таҳлил қилсак, юртимизда ҳам кейинги ҳафталарда COVID-19га чалиниш ҳолатлари бироз ортганини кўриш мумкин. Табиийки, мамлакатимиздаги эпидемик ўзгариш, энг аввало, Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналари фаолиятида акс этади.

Хўш, бугун бу ерда вазият қандай? Ушбу шифо масканларида қанча бемор даволанмоқда?

Маълум бўлишича, айни пайтда 4000 ўринга мўлжалланган Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган ва касалликка гумонланган 900 нафарга яқин бемор даволанмоқда. 93 нафар бемор эса жонлантириш бўлимида даво муолажаларини оляпти.

— Охирги ҳафтани инобатга олсак, юртимизда касалланишлар сони бироз ортганини кўриш мумкин, — дейди Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов. — Айни пайтда муассасамизга кунига ўртача 70-80 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 25-30 нафари госпитализация қилиняпти.

Бироқ шуни айтиш керакки, касалланишлар сони ошган бўлса-да, бугун шифохонага ётқизилаётган аксарият беморларда ўпка зарарланиши, сатурациянинг пасайиши каби жиддий асоратлар кузатилаётгани йўқ.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Зангиота касалхонасида коронавирусга чалинган беморлар сони кескин ортгани айтилмоқда...

— Ўтган йилнинг шу даври билан таққосласак, беморлар сони жуда паст, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова. — Айни пайтда муассасамизга мурожаат қилаётган ва госпитализацияга кўрсатма бўлган беморларнинг барчаси шифохонага ётқизилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Марказимиз етарли даражада тиббий анжом ва дори воситалари билан таъминланган.

Шу ўринда беморлардан илтимос қилиб сўрардимки, агар ўзингизда касаллик аломатларини сезсангиз, Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига эмас, аввало, яшаш ҳудудингиздаги оилавий поликлиника ёки оилавий шифокор пунктига ҳамда Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман бўлимларига мурожат қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Сабаби шифохонамиз коронавирусга тест топширадиган ёки тана ҳароратини ўлчайдиган муассаса эмас. Балки COVID-19га чалинган ва хасталик оғир ҳамда ўта оғир кечаётган беморлар даволаниши учун мўлжалланган шифо масканидир.

Шундай экан, юртдошларимиздан ўзи ва яқинлари саломатлигига янада эътиборли бўлиб, касалликка қарши ўз вақтида тўлиқ дозаларда эмланишларини сўраймиз.
57 viewsМахмуджон Умаралиев, 15:32
Ochish/sharhlash
2022-06-26 12:07:53 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати ортишда давом этмоқда — бир суткада 139 кишида касаллик аниқланди

Ўзбекистонда 25 июнь куни 139 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 240 345 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
17 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
3 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
10 нафари Сурхондарё вилоятида,
11 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
13 нафари Тошкент вилоятида,
56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 6 нафар,

Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237882 (+25) нафарга етган.
Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Манба: daryo.uz

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!
133 viewsG'ayratjon, 09:07
Ochish/sharhlash
2022-06-25 04:55:53 Иссиқ ҳароратнинг организмга таъсири
65 viewsМахмуджон Умаралиев, 01:55
Ochish/sharhlash
2022-06-25 04:55:33
Ўзбекистонга коронавируснинг энг юқумли тури кириб келди. Вазият яна жиддий тус оладими?

Тарқатинг
https://t.me/+aNpbAuWpvxw2YjRi
65 viewsМахмуджон Умаралиев, 01:55
Ochish/sharhlash
2022-06-25 04:50:56 Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?
64 viewsМахмуджон Умаралиев, 01:50
Ochish/sharhlash
2022-06-25 04:49:23 #қорахабар

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи маймун чечаги эпидемиясини пандемия деб эълон қилди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи (WHN)нинг сўнгги маълумотларига кўра, айни пайтда маймун чечаги 58 та мамлакатда тарқалиб улгурган ва инфекциядан азият чеккан беморлар сони 3417 нафарга етди.

Шу боис мазкур ташкилот хасталик глобал офатга айланишининг олдини олиш учун зудлик билан тегишли профилактик чоралар кўришга чақирувчи декларацияни эълон қилди.

Унда қайд этилишича, касалликнинг тарқалиш суръати ҳам, кўлами ҳам ошмоқда. Агар ўз вақтида зарур тадбирлар амалга оширилмаса, келгусида бу хавфли дард миллионлаб инсонлар ўлими ва ногиронлигига сабаб бўлиши мумкин.

Демак, бу борада дунё мамлакатлари ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштирадиган пайт келди. Ўз навбатида, ЖССТ ҳам бу борада шошилинч чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Бу эса маймун чечаги эпидемиясини пандемия деб эълон қилиш учун асос бўлди.

Биз шошилинч чоралар кўриш орқали касалликни жиловлашимиз мумкин. Бунинг учун инфекция симптомлари ва асоратлари, эҳтиёт чоралари ҳақида аҳолини кенгроқ хабардор қилишимиз зарур” дейишмоқда экспертлар.

Шундан келиб чиқиб, бугун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи (WHN) маймун чечаги эпидемиясини пандемия деб эълон қилди.
63 viewsМахмуджон Умаралиев, 01:49
Ochish/sharhlash
2022-06-25 04:45:55 Қуёш урганда нима қилиш керак?
61 viewsМахмуджон Умаралиев, 01:45
Ochish/sharhlash