Get Mystery Box with random crypto!

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари арафасида вилоят ҳок | QORAKO‘L.UZ | Расмий канал

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари арафасида вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев ва туман ҳокими Хуршид Тохиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари Қоракўл туманидаги Ногиронлиги бор эркаклар мурувват уйига ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар муассасада беморлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишар экан, мазкур масканда бемору шифокорлар учун янада қулай имкониятлар яратиш учун вилоят ва туман ҳокимлиги энг яқин кўмакчи эканлигини таъкидладилар. Масканда беморларнинг овқатланиш ва юриш-туриш, гигиеник ҳолатларини назорат қилиш, ҳудуддаги боғдорчилик ва ободликнинг салмоғини ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари тарқатилди. Байрам дастурхони ёзилиб, туман маданият бўлими хонандалари ижросида шўх-куй наволар янгради.

Маълумот учун, мазкур муассаса имконияти чекланганларга ҳар томонлама ёрдам бериш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, руҳий мадад кўрсатиш, жамиятга интеграциялашувига кўмаклашиш билан шуғулланади.

QORAKO'L.UZ расмий саҳифаларига аъзо бўлинг Telegram | Facebook | Youtube | Sayt