Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Қоракўл тумани  2-сектор ҳудудидаги 'Бандбоши' МФЙда жой | QORAKO‘L.UZ | Расмий канал

Бугун Қоракўл тумани  2-сектор ҳудудидаги "Бандбоши" МФЙда жойлашган  хорижий тилларга ихтисослашган 41 ИДУМ янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев, туман ҳокими Хуршид Тохиров, ўқувчи ва ўқитувчилар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  Маросим  давомида  меҳмонлар нуроний фаоллар ҳароҳлигида мазкур таълим даргоҳи қўшимча биноси билан яқиндан танишдилар. Ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлар олиб борилди.Истиқлолимиз ҳадя этган бундай хайрли ишлар бардавом бўлишини сўраб дуога қўл очдилар.

Маълумот учун, мазкур мактаб 2022 йилда таъмирлаш учун Инвестиция дастурига тушган бўлиб, "Бунёдбек-Шахзодбек Файз" МЧЖ бунёдкорлари томонидан мактабга қўшимча бино қуриш ишлари амалга оширилди.

@Qorakoluzofficial