Get Mystery Box with random crypto!

Судяни ёки судни хатоси фуқароларни тинкасини қуритаётганлигид | Қонун доирасида.

Судяни ёки судни хатоси фуқароларни тинкасини қуритаётганлигидан Олий судни хабари борми?
Олий суд қуйидаги холатга нима деб муносабат беради?

Хусусан, "Qonun Doirasida" ОАВга келаётган мурожаатларнинг аксарияти Хоразм вилоят судлари билан боғлиқ бўлмоқда.

Тахририятимиз бир неча маротаба, судларнинг асоссиз қарорлари ва суд биноларида ишларни вақтида кўрилмаслиги билан боғлиқ бўлган холатларни гувохи бўлган.

Яқинда Хоразм вилоят судида бўлиб ўтган, ушбу

видеодаги суд иши ҳам, суд томонидан суд иши тўлиқ адолатли олиб борилмаганлигини кўрсатади.

Суд ишлари адолатли бўлиши учун, эски тушунчаларни унитиш вақти келди деб ўйлайман.

Биринчидан: Судлар ишларни адолатли кўришни истаса, суд ишларини аудио, видео кузатувидан қўрқмасдан эмин-эркин кўриш тизимига ўтишлари лозим.

Иккинчидан: Тарафлар томонидан берилган илтимосномаларни бахоли қудрат мухокамага қўйиб, суд ишидаги барча холатларни шошма-шошарлик қилмасдан синчқовлик билан кўришлари лозим.

Савол туғилади. Нима учун судья мазкур жиноят ишида суд мажлисига терговчини чақириш кераклиги, терговчи билан боғлиқ саволлар очиқланиши кераклиги хақидаги илтимосномани, тарафлар ва прокурор қарши бўлмаган бўлсада рад қилди.

Нимага? Ахир МФЙ собиқ раиси Қ.М терговчи томонидан унга айтилган гапларни айтиб, терговчини сотиб қўйган эдику. Нимага суд шу холатга алохида эътибор қаратмади.

Биргина терговчини манфаати бутун бошли қонундан устунми?

Суд, нима учун экспертиза хулосаси берган экспертни судга жалб қилишни рад қилди.

Суд нимага мазкур жиноят ишида, фирибгарлик билан судланган МФЙ раиси В.В.Б Ж.Жни хақоратланган деб топиб уни жабрланувчи деб хисоблади. Ахир суд мажлисида МФЙ раислари ўзларини аризаларини қўллаб қувватлай олмадиларку.

Судлар бир нарсани унутмасликлари керак.
Юкни оғири ҳам, охири ҳам, судья (қози)ларни гарданида бўлади.

Фуқаролар, хуқуқлари бузилганлигини англаб етган бўлсаларда охирги нажоти суддан бўлади.
Бироқ, суд ҳам уларни умидларини пучга чиқариб, хуқуқини бузган органни хатосини мақулласа, одамларни қонунларга бўлган ишончи йўқолади.

Аллох давлатимизга оқил рахбар берганлигидан ўз манфаатимиз йўлида эмас, халқ манфаати ва келажак манфаати йўлида фойдаланмоғимиз керак.

Адолат қачон бўлади. Қачонки, ишга виждонан ёндашсак.
Адолат қачон бўлади. Қачонки, ўз манфаатимиз ва нафсимиздан кечишни билсак.
Адолат қачон бўлади. Қачонки, ишимизни илтимосга кўра эмас, қонунга кўра бажарсак.
Адолат қачон бўлади. Қачонки, хато қилган ўз яқинимиздан ҳам кечишни билсак.

Ўйлайманки янги бўлган Олий суд раиси Хоразм вилоят судига ҳам эътибор қаратади.

Каналга уланиш

https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok