Get Mystery Box with random crypto!

Қонун доирасида.

Telegram kanalining logotibi qonundoirasidauz — Қонун доирасида. Қ
Telegram kanalining logotibi qonundoirasidauz — Қонун доирасида.
Kanal manzili: @qonundoirasidauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.70K
Kanalning ta’rifi

"Қонун Доирасида"
Ҳуқуқларингизни қонун билан химоя қилинг!
"Қонун Доирасида" ОАВнинг барча ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифалари:
Websayt| https://www.youtube.com/ | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
Админ билан алоқа @qonun_doirasida_bot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 19:13:48
Хурматли юртдошлар!

"Qonun Doirasida" жамияти сиз азизларни, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этади.

Сиз азизларга тинчлик осойишталик, фаровонлик ва мустахкам соғлик тилаб қоламиз!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Барчамизни, Яратганни ўзи, ўз панохида асрасин.

Хурмат билан, хуқуқшунос Фуркат Рузметов.

Каналга уланиш
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
833 viewsФуркат Рузметов, edited  16:13
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:04:06
Каналга уланиш https://t.me/qonundoirasidauz
2.1K viewsФуркат Рузметов, 16:04
Ochish/sharhlash
2022-08-25 21:13:43 Темир йўл идораси билан боғлиқ ҳабар келди.

Бизга келган электрон мурожаатга кўра, Қўнғирот минтақавий темир йўл узели Хоразм филиали томонидан ишчи ходимларнинг иш хақлари 2 ойдирки иш хаққининг 10-20 фоизи берилаётган экан.

Шунингдек, бизга келиб тушаётган айрим мурожаатларга кўра, темир йўл кассаларида, Тошкент-Урганч йўналиши бўйича билетлар йўқлиги, билет олишда муаммолар кўплиги билдирилган.

Бизни хайрон қолдирган жойи, қандай қилиб, ишчи хизматчиларнинг иш хақлари бунчалик кечиктирилиши мумкин.

Ахир, билетлар етишмасдан вагонлар тўла қатнаётган, тадбиркорлар томонидан юк вагон нархлари вақтида тўлаб берилаётган бўлса, қандай қилиб иш хақлари вақтида берилмаслиги мумкин.

Биз, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖни расмий муносабатимизга расмий муносабат бермаганлигини гувохи бўлгандик. Аммо, ишчи хизматчиларни иш хақлари кечиктирилиб, бўлиб-бўлиб озгина қисми берилишини билмаган эканмиз.

Ишчи хизматчиларни тушунишимиз керак албатта. Чунки, уларнинг уйида фарзандлари оиласи бор. Кундалик харажати ва рўзғор тебратиш кераклигини унутмаслигимиз керак.

Рахбарларга иш хаққи шарт эмаслигини биламиз. Чунки, уларни олиб юрадиган хизмат мошинаси, бир қўнғироғида хизматига шай турадиганлари, озиқ-овқатни қоплаб олиб келадиганлари бор.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ рахбарияти ёки Қўнғирот минтақавий темир йўл узели Хоразм филиали рахбарияти, очиқлик ва шаффофликка қачон тайёр бўлади?

Очиқлик ва шаффофлик бўлмаган ерда ривожланиш бўлмайди.
Таниш-билишчилик билан бошқарилган ерда хақиқат бўлмайди.
Ишчи ходимлар норози бўлган корхонада барака бўлмайди.

Хеч бўлмаса, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бу сафар расмий муносабат беради деб ўйлаймиз.

Каналга уланиш

https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
3.2K viewsФуркат Рузметов, 18:13
Ochish/sharhlash
2022-08-24 15:20:37 Хоразмга Президент келаётганга ўхшайди.

Хоразмга Президент келаётганга ўхшайди, энди Урганчнинг айрим ерлари гуллаб яшнайди.
Шу кунларда, хокимларда бир оз иш қайнайди, аммо, бу билан кўз бўямачилик камаймайди.

Кани энди, Президент Хоразмни ҳамма ерини айланса эди, балки Хоразм ҳам, анча олдинга силжир эди.
Анча пуллар сарфланиб, хисоботлар ошириб рақамланиб, ишқилиб, муаммолар қолмасинда жамланиб.

Ҳа албатта, хокимларга ҳам қийин, чунки, айрим амалдорларни ишлари бир тийин.
Шу кунларда, дарахтлар, кўчалар ҳам хайрон. Чунки аввал улар эдида вайрон.

Качонгача, кутиб яшайди халқ, Президент ташрифини, хокимларни берадиган таснифини.
Хокимларга ҳам, осон тутманг. Улардан ёмонлик кутманг.

Бахона қонун, қарор, фармойиш. Аслида эса, мақсад бойиш.

Кўз бўяш аслида, аёлларга хос холат. Аммо билмадим нечун, айрим эркаклар, кўзбўямачиликни ўзига қилди одат.
Охир замон яқинми, ё айрим эркакларга тақинчоқ тақинми.

Майли қиламиз сабр, кўраверсакда жабр.

Муаллиф: Хуқуқшунос Фуркат Рузметов

Каналга уланиш
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
4.4K viewsФуркат Рузметов, 12:20
Ochish/sharhlash
2022-08-17 23:35:01Хўроз хамма жойда бир хил қичқиради дейишади.
Судларчи - Хамма вилоятда бир хилми?

Президент виртуал қабулхонаси маълум қилишича;
Самарқанд вилояти суди раиси Олим Ҳайитов Пайариқ туман Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув ва сайёр қабул ўтказиб, ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, ижобий ҳал этилишига ҳаракат қилинганлиги, айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, сайёр суд мажлиси ташкил этилганлиги, унда 6 нафар фуқаронинг жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилиш тўғрисидаги мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилганлиги айтилмоқда.

Шу ўринда савол туғилади;
Хоразм вилоят суди раиси Б.Полвонов қачон фуқаролар билан сайёр қабул ўтказади, қачон фуқароларни муаммоларини, ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратиб, ижобий ҳал этилишига ҳаракат қилади. Қачон?

Ушбу мақолани ўқиган суд раиси жахли чиқиб, дархол ёнига матбуот хизматини чақириб, расмий муносабат билан боплашни тайинлайди. Буни биламиз.

Аммо, шуни билингки, биз асослантирилмаган юзаки расмий муносабатларга кўникиб ҳам қолдик. Вилоят суди биносида қабул қилаяпмиз деманг, ундан хабаримиз бор. Қабулга борган фуқароларни иши битмаганлигидан ҳам, хабаримиз бор.

Яхшиси расмий муносабатни видео муносабат тарзида фуқароларни муаммоларини халқ қилиш жараёнидан беринг.

Хохласангиз, бизда судлардан норозиликларини билдириб келаётган мурожаатчилар бир талай, шуларни ҳам, тинглаб мурожаатларини хал қилиб берсангиз яхши бўлар эди.

Олий суднинг янги раиси Хоразм вилоят судларига эътибор қаратса, нур устига аъло нур бўлиб, Хоразм вохасида бузилган хуқуқини судлар орқали тиклата олмасдан юрган фуқароларимиз қонун устуворлигига ишонган бўлар эди.

Судлар, аввалари фуқароларни тушунишар эди.
Чунки улар аввал халқ билан бир хил ойлик олишар эди.

Судларни ойлиги охирги пайтларда жудаям оширилиб, ортиб кетдию, фуқароларни муаммолари ҳам кескин орта бошлади.

Дўстингни юкини сезмоқчи бўлсанг, уни дўпписини кийиб кўр.
Дўстингни ғамини билмоқчи бўлсанг, уни йўлидан юриб кўр.
Дўстингни мушкулини осон қилмоқчи бўлсанг, уни чин дилдан тингла ва ёрдам бер.

Қорни тўқни, қорни оч билан иши бўлмас.
Ғами йўқ, ғами борга қулоқ тутмас.
Юки йўқ, юкни оғирин билмас.
Қозини иш хаққи, халқникидан ўн чандон баланд бўлса;
Оддий халқни ташвиши қози учун заррачамас.

Муаллий хуқуқшунос Фуркат Рузметов.

Олий суд раисини Хоразм вилоятига сайёр қабулга чорлаб қоламиз.

Каналга уланиш
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
5.8K viewsqonundoirasidauz, 20:35
Ochish/sharhlash
2022-08-11 18:38:46Блогер ким, Блогерни хуқуқи борми?

Аслида,
ижтимоий тармоқларда ўзини YouTube, Instagram, Telegram, Facebook ва TikTok сахифалари бўлган хар бир шахс, ёки блог пост қолдирувчи хар бир фойдаланувчи блогер хисобланади.

Блогерлар икки турга бўлинади, мессенжерлардан мулокат йўналишида фойдаланувчи ва интернет мессенжерларида таклиф ва муаммоларни ёритувчи.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.

Шунингдек, Конституциянинг 35-моддасида Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади.
Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасида Ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади.

Блогер ким ўзи деган саволлар кўп учрайди.

Блогер хақида, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси якуний қисмида шундай дейилади;
Блогер —
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.

Хуқуқшунос сифатида шуни такидлаган бўлар эдимки,
агар юртимизда хар-бир фуқаро ёки давлат хизматчиси қонунларимизга асосланган ҳолда ўз харакатларини олиб борсалар, ўйлайманки муаммолар юзага келмайди.

Хуқуқшунос Фуркат Рузметов.

Каналга уланиш
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
6.9K viewsqonundoirasidauz, 15:38
Ochish/sharhlash
2022-08-11 11:06:53Ишонч ҳимоя қилиниши керак.
Кейинги пайтларда хокимлар томонидан (ўз қарорлари) маъмурий органни хужжатига бўлган ишончи химоя қилинмаётганлиги хеч кимга сир эмас.

Фуқаролик жамиятида фуқаролар, гох у фуқаро, гох у тадбиркор бўлсин, маъмурий органнинг хужжатига ишонган холда ўз харакатини амалга оширади.

Мисол учун, туман, шахар ёки вилоят хокимининг қарори асосида фуқарога ёки тадбиркорга ер ажратилиши ва ушбу ажратилган ер участкасига, инвестиция, кредит ёки шахсий маблағи эвазига маблағ сарфлаб, ерни яхшилаши, ажратилган ерда иншоат ташкил қилиши мумкин.

Бироқ, шундай холатлар ҳам кузатиладики, фуқарога ёки тадбиркорга ажратилган ер майдони, маъмурий орган (хоким) қарори бекор қилиниб, фуқародан ёки тадбиркордан олиб қўйилади.

Аксарият холларда, хокимлик ўз қарорини бекор қилиш учун, (экин еридан ташқари) ер участкаси захирага олинмасдан ажратилганлигини асос қилишади.

Хуқуқшунос сифатида мен, ушбу харакатни нотўғри деб хисоблайман.

Чунки,
Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб таомиллари тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасида Виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланади.

Маъмурий органлар манфаатдор шахсларнинг юзага келган маъмурий амалиёт билан боғлиқ қонуний кутилган натижаларини ҳурмат қилиши шарт. Юзага келган маъмурий амалиётнинг ўзгартирилиши жамоат манфаатлари билан оқланган бўлиши, умумий хусусиятга эга ва барқарор бўлиши керак.

Мазкур қонун шуни англатадики, маъмурий амалиётда юзага келган камчилик ёки маъмурий органнинг хатосини, маъмурий орган хужжатига ишонган виждонан харакат қилувчига боғламаслик керак.

Маъмурий орган, маъмурий хужжатни бекор қилишидан олдин, фуқаро ёки тадбиркорни ушбу маъмурий хужжатга ишониб, виждонан харакат қилганлигини, маъмурий хужжатга асосланиб маблағ сарфлаб, келажакни кўзлаганлигини, ажратилган ер участкасидан кўзланган мақсад сари фойдаланганлигини инобатга олишлари лозим.

“Маъмурий тартиб таомиллари тўғрисида”ги қонунининг 59-моддасида Маъмурий ҳужжатни бекор қилиш, ўзгартириш ёки ҳақиқий эмас деб топиш хақида тушунтириш берилиб;

5-хатбошисида, Манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда, маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилади.

6-хатбошисида, Агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим.

Агарда, ушбу қонун қоидаларга маъмурий органлар томонидан амал қилиниб, ўз харакатларини қонунларга асосланган холда олиб борсалар, маъмурий орган қарорини хаиқиқй эмас деб топиш билан боғлиқ суд ишлари камайган бўлар эди.

Юқорида келтириб ўтилганлар, ўзбошимчалик билан ёки ноқонунийлик билан қилинган харакатларга қўлланилмайди.

Хуқуқшунос Фуркат Рузметов.

Каналга уланиш
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
5.2K viewsqonundoirasidauz, 08:06
Ochish/sharhlash
2022-08-10 18:27:32 Судяни ёки судни хатоси фуқароларни тинкасини қуритаётганлигидан Олий судни хабари борми?
Олий суд қуйидаги холатга нима деб муносабат беради?

Хусусан, "Qonun Doirasida" ОАВга келаётган мурожаатларнинг аксарияти Хоразм вилоят судлари билан боғлиқ бўлмоқда.

Тахририятимиз бир неча маротаба, судларнинг асоссиз қарорлари ва суд биноларида ишларни вақтида кўрилмаслиги билан боғлиқ бўлган холатларни гувохи бўлган.

Яқинда Хоразм вилоят судида бўлиб ўтган, ушбу

видеодаги суд иши ҳам, суд томонидан суд иши тўлиқ адолатли олиб борилмаганлигини кўрсатади.

Суд ишлари адолатли бўлиши учун, эски тушунчаларни унитиш вақти келди деб ўйлайман.

Биринчидан: Судлар ишларни адолатли кўришни истаса, суд ишларини аудио, видео кузатувидан қўрқмасдан эмин-эркин кўриш тизимига ўтишлари лозим.

Иккинчидан: Тарафлар томонидан берилган илтимосномаларни бахоли қудрат мухокамага қўйиб, суд ишидаги барча холатларни шошма-шошарлик қилмасдан синчқовлик билан кўришлари лозим.

Савол туғилади. Нима учун судья мазкур жиноят ишида суд мажлисига терговчини чақириш кераклиги, терговчи билан боғлиқ саволлар очиқланиши кераклиги хақидаги илтимосномани, тарафлар ва прокурор қарши бўлмаган бўлсада рад қилди.

Нимага? Ахир МФЙ собиқ раиси Қ.М терговчи томонидан унга айтилган гапларни айтиб, терговчини сотиб қўйган эдику. Нимага суд шу холатга алохида эътибор қаратмади.

Биргина терговчини манфаати бутун бошли қонундан устунми?

Суд, нима учун экспертиза хулосаси берган экспертни судга жалб қилишни рад қилди.

Суд нимага мазкур жиноят ишида, фирибгарлик билан судланган МФЙ раиси В.В.Б Ж.Жни хақоратланган деб топиб уни жабрланувчи деб хисоблади. Ахир суд мажлисида МФЙ раислари ўзларини аризаларини қўллаб қувватлай олмадиларку.

Судлар бир нарсани унутмасликлари керак.
Юкни оғири ҳам, охири ҳам, судья (қози)ларни гарданида бўлади.

Фуқаролар, хуқуқлари бузилганлигини англаб етган бўлсаларда охирги нажоти суддан бўлади.
Бироқ, суд ҳам уларни умидларини пучга чиқариб, хуқуқини бузган органни хатосини мақулласа, одамларни қонунларга бўлган ишончи йўқолади.

Аллох давлатимизга оқил рахбар берганлигидан ўз манфаатимиз йўлида эмас, халқ манфаати ва келажак манфаати йўлида фойдаланмоғимиз керак.

Адолат қачон бўлади. Қачонки, ишга виждонан ёндашсак.
Адолат қачон бўлади. Қачонки, ўз манфаатимиз ва нафсимиздан кечишни билсак.
Адолат қачон бўлади. Қачонки, ишимизни илтимосга кўра эмас, қонунга кўра бажарсак.
Адолат қачон бўлади. Қачонки, хато қилган ўз яқинимиздан ҳам кечишни билсак.

Ўйлайманки янги бўлган Олий суд раиси Хоразм вилоят судига ҳам эътибор қаратади.

Каналга уланиш

https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
3.8K viewsФуркат Рузметов, 15:27
Ochish/sharhlash
2022-08-10 11:20:30
Олий судга янги раис тайинланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Комилов Қозимджон Фазилович ишдан кетди.

Президентнинг хуқуқ масалалари юзасидан маслахатчиси лавозимида ишлаб келган, Бахтиёр Исломов, Олий суд раиси Комилов Қозимджон Фазилович ўрнини эгаллаши мумкинлиги айтилмоқда.

Янги раис, янгиликлар олиб келишига, халқимизни хуқуқлари хақиқий инсоф ва виждонли судьялар томонидан химоя қилинишига ўз хиссасини қўшади деган умиддамиз.

Шу бахонада, судлар тергов органлари жиноят ва маъмурий ишларини, суд қарори чиқишидан олдин олиб кириб, консилиум қилишларига чек қўйилишига, хар-бир ишга холислик билан ёндашилса, судлар хақиқий адолат қўрғонига айланиши мумкинлиги хақидаги таклифимни янги сайланадиган раисга йўллаб қоламан.

Каналга уланиш
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
6.8K viewsФуркат Рузметов, 08:20
Ochish/sharhlash
2022-08-09 13:38:48 Махалла раисини қонунбузарликларини яшириб, барчага шарманда бўлмадикми?

Афсуски айрим органлар хали ҳам, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунни мохиятини тушиниб етмаётирлар.
Ҳурматли Президентимиз томонидан юртимизда “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунни имзоланиши бежизга эмас эди.

Мазкур қонун, Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган.

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасида жамоатчилик назорати субъектлари томонидан юборилган таклифлар ва тавсияларни, шунингдек якуний ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиши шарт.

Беш бармоқ тенг бўлмайди, гуруч кўрмаксиз бўлмайди деган иборалар бежизга эмас экан.

Шундай мисолларга, Хоразм вилоят ИИБ терговчиси томонидан олиб борилган тергов ишини, уни айбловини шошма-шошарлик билан мақуллаган Қўшкўпир туман жиноят судини хукмини келтириш мумкин.

Хусусан, Хоразм вилоятида оммавий ахборот воситалари сифатида фаолият олиб борувчи “Qonun Doirasida” МЧЖ ОАВ томонидан, фуқаролардан келган мурожаатлар асосида журналистик текширувлари олиб борилган.
Унинг натижасига кўра, Хоразм вилояти Урганч тумани Ғалаба қишлоғи, “Обод” махалласи МФЙ раиси Қ.М ва МФЙ раиси в.в.б Ж.Жларнинг харакатларида қонун бузилиш борлиги аниқланиб, аниқланган холатлар ижтимоий тармоқларга жойланган ва холатлар юзасидан Хоразм вилоят ИИБга маълум қилинган.

Терговни хатоси, прокурорни ўрганмасдан айбловни тасдиқлаши, суд эса терговни хатоси ва прокурорни айбловини синдира олмаслиги фуқароларни норозилигига, жамоатчилик назорати субьектининг харакатларини чил-парчин қилиб, юртимизда қонун устуворлиги юзага чиқмаслигига сабаб бўлди деса муболаға бўлмайди.

Давлат рахбари қарорини бажармаган, юртимиздаги ёш гўдакларни хаққини ейишдан ўзини тиймаган шундай МФЙ раисларини жавобгарликка тортиб, қолганларга ўрнак бўлишини кўрсатиш нахотки қийин бўлди, (хуқуқ идоралари учун).

Бу ерда нима сир бор?
Таниш билишчиликми ёки жамоатчилик назоратини юзага чиқармасликми?
Ўзини-ўзи бошқариш органи бу МФЙ, уларни раислари ёлғон маълумот бериб, фуқароларга давлат томонидан ажратилиши белгиланган ерларни бермасдан туриб, бердим дея маълумот берса;
Бу холат ЖКнинг 209-моддасидаги жавобгарликка сабаб бўлмайдими? Жаноб терговчи.

Бир жиноятни яшириш изидан ИИБ ҳам, прокурор ҳам, суд ҳам балога қолди.
Савол туғилади бу жиноятларни яшириш ортида ким турибди?

Мана шу юзасидан бўлган суд иши



Хали қизиғи олдинда.

Каналга уланиш

https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
4.6K viewsФуркат Рузметов, 10:38
Ochish/sharhlash