Get Mystery Box with random crypto!

ДИЛ ДАФТАРИ ижодий канал

Telegram kanalining logotibi qobulova_gulbahor — ДИЛ ДАФТАРИ ижодий канал Д
Telegram kanalining logotibi qobulova_gulbahor — ДИЛ ДАФТАРИ ижодий канал
Kanal manzili: @qobulova_gulbahor
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 97
Kanalning ta’rifi

Кўнглим яна ёлғизмиз
Ичикдим шууринга.
Пойинга чўкканча тиз,
Мен яна хузурингда.
Бу каналда сиз Зулфия мукофоти совриндори, журналист Гулбаҳор Қобулованинг шеърлари, кечинмалари ва хикояларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-02 09:07:55
#Антиқа_изох

- Ойи битта эмас учтасини чайнаб кўрдим, лекин расмда кўрсатилганидек сакрамаяпманку?- норози охангда ёзғириб қолди олти ёшли қизим сақич ўрами ичидан чиққан суратли қоғозга ишора қилиб.

Расмдаги тасвирнинг асил мантиғи менга аён бўлса ҳам, изохлашга тилим лол эди.

Саволига жўяли жавоб кутаётган қизалоғим хамон кўзларимга жовдираб қараб турарди.

- Бироз бош қашиб турдим-да дедим: - Менимча, бу сақич сохта бўлса керак. Хозир шунақа асил махсулотларни қўлбола ишлаб чиқарувчилар кўпайиб кетган.

Қизим қўлидаги сақич қутисини чиқинди идишга улоқтирди-да деди:

- Туф- туф, бемазалигини!!! Ўргилдим сендек сохта сақичфурушлардан.

@qobulova_gulbahor
83 viewsГулбахор Кобулова, edited  06:07
Ochish/sharhlash
2022-07-02 09:06:07
Одамларни қўлга ўргатиш мумкин ва осон.
Одамлар манфаат учун кўп нарсага тайёрлар.
Лекин инсон қалбини қўлга ўргатиб бўлмайди.
Қалб фақат қалбга ўрганиши ва боғланиши мумкин!

Шуҳрат Ориф

@shomuz - Yo‘limiz bir!
52 viewsГулбахор Кобулова, 06:06
Ochish/sharhlash
2022-07-01 14:38:09 "Қабул бўлмади" дея зорланган дуойингга,
кун келади, "Яхшиямки бўлмади" дея шукр этажаксан.

Ҳазрати Шамс Табризий

Кўнглингга балолар келганда табассум ила қаршила.
Шукр ва сабрни ўрганаётган экансан қўрқма!
Сенга ризо мақоми яқиндир.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
116 viewsГулбахор Кобулова, 11:38
Ochish/sharhlash
2022-06-30 07:49:40
Мен мутлоқо хотиржамман.
Ҳаёт эса ҳар доигидек гўзал ва бетакрор.

Менга азият етказишга шайланган ғанимларим шуни яхши билиб қўйингки, ўз жоним ўзимга ширин.

Сиз каби дилозорлар қаршисида бу дунё, мен учун бамисоли бир бедапоядир

@qobulova_gulbahor
200 viewsГулбахор Кобулова, edited  04:49
Ochish/sharhlash
2022-06-30 04:59:28
#Тонгнома

Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша! Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир.

Жалолиддин Румий

** ** *

Ассалому алайкум! Хайрли тонг.
Ҳаётингизни мураккаблаштирманг. Борида борича яшанг.

Хотиржамлик энг улуғ неъматдир.

@qobulova_gulbahor
94 viewsГулбахор Кобулова, edited  01:59
Ochish/sharhlash
2022-06-29 09:57:56
#Ним_коса

Қуён илмий мақола ёзиб муҳаррир Тулкига олиб борибди. Тулки асарни кўриб чиққач, унга ўз номини ҳам тиркаш шартлигини айтиб:
— Буни Бўрига кўрсатиб чиқай, унинг ҳам номи бўлгани маъқул, — дея маслаҳат билан Бўрининг олдига кириб кетибди.

Бўри ҳам бир-икки қалам теккизгандек бўлибди-да, асар муаллифларининг рўйхатидан жой олибди ва асарни Шерга олиб кириш лозимлигини, у рухсат бермаса асар босилмаслигини айтибди.

Шерхон асарнинг биринчи бетидаги муаллифлар рўйхатини кўргач:
— Бу ерда Қуён нима қиляпти? Унинг номини ўчиринглар! — деб, муаллиф деган жойига ўзининг Шерхон номини ёздирибди...

Шу билан асар нашрдан чиқибди.
...Асарнинг мавзуси эса сабзининг хусусиятлари борасида эди...

Алий То Ҳа Ҳузайфа
130 viewsГулбахор Кобулова, edited  06:57
Ochish/sharhlash
2022-06-29 04:52:28
Китоб йиғиш қийин иш эмас, китобни варақлаш қийин. Китобни варақлаш қийин эмас, уни мутолаа қилиш қийин. Китоб мутолаа қилиш қийин эмас, ўқиганингдан хулоса қилиш қийин. Ўқиганингдан хулоса қилиш қийин эмас, ўқиганингни ёдингда сақлаш қийин.

~~~~

Агар сизнинг ёлғиз бир яқин дўстингиз бўлса, қисматингиздан нолиманг. Сиз ёлғиз эмассиз, сиз туфайли эса дунёда битта ёлғиз одам сони камаяди.

~~~~

Эҳтиросли киши аёлларни севиши табиий, аммо аёлларни севганларнинг ҳаммаси ҳам ҳам эҳтиросли эмас. Гўзал аёлнинг қисмати ҳамиша бахтсиздир, аммо, қисмати бахтсиз аёлларнинг ҳаммаси ҳам гўзал эмас. Истеъдодли шоир шаробни севиши табиий, аммо шаробга уч бўлган киши ҳаммавақт истеъдодли шоир эмас.

ЧЖАН ЧАО

Хайрли тонг азиларим.

Бошланган янги кунингиз муборак бўлсин!

Яратган бизга ато этган яна бир оппоқ тонгни, оқ кўнгил, соф ниятлар билан яшаб ўтиш барчамизга насиб этсин!

@qobulova_gulbahor
79 viewsГулбахор Кобулова, edited  01:52
Ochish/sharhlash
2022-06-28 10:17:20 Меҳмонларга иккинчи таомни сузиб узатишга уринаётган Мафтуна эрининг сўзларидан сўнг ошхона ўртасида қотиб қолди. Вужудини аллақандай оғриқ қақшата бошлади. "Хўп бўлади, хўп бўлади, йўқса ташвиш кўп бўлади" дея ўзини қўлга олишга уринди. Бўлмади. Эрининг раҳмат ўрнига айтаётган гаплари неча йилдирки курашиб келаётган ички қаршилигини жунбишга келтириб яна уни силкитаркан, қулоқлари остида "ўзинг учун ҳам яша азизам" дея шивирлай бошлади. Аввалига секингина бошланган чайқалиш, кейин кучли силкинишга айланди. Овқатни аралаштиришда фойдаланилаётган капгир қозонга урилиб тарақ-турқ овоз бера бошлади. Таом сузиш учун олинаётган косаларнинг асабий жаранги қулоқни қоматга келтирди. Бу хонадонга аввалги ташрифлари мобайнида оила бекасининг қадам товушларини ҳам эшиттирмай, оҳиста оёқ учида юришига одатланган меҳмонлар бу сафарги ноодатий шовқиндан безовталана бошлашди. Меҳмонлар бир-бирларига маъноли тикилиб туришаркан, Мафтунанинг вужудида тобора авж олаётган "силкиниш" ва ниҳоят қаттиқ пўртанага айланди. Бармоқларидаги титроқ сабаб капгир Мафтунанинг қўлидан сирғалиб чиқди-да ошхона полига зарб билан урилди.

Матриархатга йўл берилмаган уйнинг, биринчи бор" тинчи бузилди".

@qobulova_gulbahor
83 viewsГулбахор Кобулова, edited  07:17
Ochish/sharhlash
2022-06-28 10:17:19 #Эврилиш

- Курсдошларинг кимсан фалончи фан доктори. Сен эса оддийгина уй бекаси. Диплом олганинга ўн йил тўлиб уч боланинг онасисан. Курсдошларинг ҳам кимнингдир жуфти-ҳалоли. Уларда ҳам фарзанд бор. Лекин улар уддалашди. Ҳам оилани, ҳам ишни.
Сенингча бари сен ўйланингдек осонми? Ҳам оила, ҳам иш. Уларда ҳаммаси силлиққина кечяпди-ю, оилавий сабаблар туфайли корьера қила олмаётган фақат сенми?Аслида бари сен тахмин қилганингдек эмас. Бўлмаса Хуршида уч йил яшаб-яшамай эри билан ажрашармиди?! Тоҳира икки боласини ота меҳридан атайин маҳрум қилармиди?! Зулфия оила ҳам қурмай ўзини тамоман илмга бахшида этармиди?!
Мафтуна кечки овқат тайёрлай туриб ўзи билан ўзи шундай кенгашарди. Одатда бундай ҳаёллар уни кунда бир силкитиб ўтади. Қувончли кунларда ҳафталаб йироқлаб кетади-да, оилага совуқчилик оралади дегунча уни яна безовта қила бошлайди. Шу силкиниш сабаб баъзан барига қўл силтагиси, орзулари ортидан эргашгиси келиб кетади. "Ҳали ҳам кеч эмас" дейди ички бир овоз. "Ўзинг учун ҳам яша азизам".
Кўзи қиймайди." Бир эмас ўнта фан доктирлигини ҳам болаларимнинг бир томчи кўз ёшига арзитмайман", дейди у.
Шу пайт телефон жиринглади.
-Ало ойиси. Уйга меҳмонлар билан боряпман. Тадоригингни кўр!
-Хўп бўлади Адажониси.
Ҳўп бўладиларнинг чегараси йўқ. Ишга чиқмасликка, оила учун бахшидаликни "хўп бўлади" деб қаршилаган онидан буён шундай.

"Ҳўп бўлади, ҳўп бўлади.
Йўқса ташвиш кўп бўлади".

Меҳмонлар келгунча югуриб елиб тайёргарлик кўрди. Дастурхон безатди. Ширин чиқсин, дея таомига икки ҳисса кўпроқ эътиборли бўлди. Табассум билан қарши олинган меҳмонлар миннатдорчилик юзасидан оила бекасини мадҳ қила бошлашди.

-Хотиндан омадингиз чопган-да! Нолимайман-у, аёлим у қадар пазанда эмас. Сизнинг аёлингизни бўлса моҳир ошпаз десак ҳам бўлаверади. Таомлари оғзингизда эрийди,-деди меҳмонлардан бири, ёғи ёнидан оқиб турган мантининг мазасидан роҳатланиб.
" Олий маълумотлиман Университетда домламан", дея аёлим кўчадан бери келмайди.
-Ишда-ку майли, уйда ҳам ишининг ғалваси. Мен учун, фарзандларимиз учун сира вақти йўқ. Сизнинг аёлингиздек уйда ўтирса нур устига аъло нур бўларди. Сизникига келсам ҳаловат топаман. Осойишталикни ҳис қиламан. Одамга хотиржамлик бахш этадиган ёқимли аураси борда хонадонингизни.-деди яна бир меҳмон, дўсти Қаҳрамонга ҳавас қилаётганини яшириб ўтирмай.
Мақтову, хушомадлардан, Қаҳрамоннинг манманлиги тутди. Оғзининг таноби қочди. Олий маълумотли аёлидан нолиётган дўстининг олдида кучини кўрсатиб қўйгиси, аёлга эркакча муносабат қанақа бўлишини кўрсатиб қўйгиси келди-ю, негадир ўзлига хилоф сўзлай бошлади.
- Уйда эркак қаттиққўлроқ бўлиши керак. Йўқса аёли талтайиб бошига чиқиб олади. Олий маълумот етиб бўлмайдиган чўққимидики, "аёлим фан доктори", деб елкангни қисасан. Мана мени аёлим ҳам ўн дақиқа кам фан доктори. Хоҳишим сабаб неча йилдирки ўйда, китобни эмас болаларини қучоқлаб ўтирибди. Ўтир десам ўтиради, тур десам туради. Оила бошлиғида стратегия бўлиши керак. Акс ҳолда оилада" матриархат" бошланади. "Матриархатлик"ка йўл берилган жойда эса ҳаловат бўлмайди, дўстим! Тинчинг бузилади.
75 viewsГулбахор Кобулова, edited  07:17
Ochish/sharhlash
2022-06-28 04:56:38
#НАЗМ

Жилмаяман сен кетар чоғда,
Гарчи оғир сенсиз яшамоқ.
Баҳтиёрлик сен борар ёғда,
Худойимнинг назари кўпроқ.

Жилмаяман табассумимдан,
То ёришиб кетгунча чеҳранг.
Токи беҳуд ҳавотирларинг,
Олиб кетсин биллурдек оқ ранг.

Жилмаяман ва силкийман қўл,
Жонсиз қўллар ўйнар ҳавода.
Кечирмасдим, ўзим ҳечқачон,
Кўз ёш тўкиб қўйсам мободо

Жилмаяман, пичирлаб лабим,
Сенга мангу айтаман видо,
Кетдинг! Сенсиз жилмайишларим,
Рангсиз дунё каби беъмано.

@qobulova_gulbahor
84 viewsГулбахор Кобулова, edited  01:56
Ochish/sharhlash