Get Mystery Box with random crypto!

#Ним_коса Бир куни подшо Афандининг ўғлини ҳузурига чақирди. | ДИЛ ДАФТАРИ ижодий канал

#Ним_коса

Бир куни подшо Афандининг ўғлини ҳузурига чақирди. Боланинг қадди-қомати, қоши-кўзи худди отасиникига ўхшар эди. Унинг ақлини ҳам отасиникига ўхшаш-ўхшамаслигини синаш учун болага бир тилла берган эди, у пулни сира олмади.
— Нега тиллани олмайсан?
— Онамдан қўрқаман, у бегона одамдан пул олмагин деган.
— Яша, — хурсанд бўлди подшо,— мен онанг айтган бегона одам эмас, ҳукмдоринг бўламан, ола бер!
— Мен подшо эканлигингизни биламан, онам бунга барибир ишонмайди-да.
— Нима учун? — ҳайрон бўлди подшо.
— Агар подшо пул берса, бир тилла эмас, кўпроқ берар эди, дейди-да.

Боланинг шустрийлигини кўрган шоҳ, унга 100 тилла бериб, вазирликка ишга жойлаб қўйибди...

P.S.: Шу-шу бўлиб, ҳамма шустрийлар катта-катта амалдор бўла бошлабди...

*

Қиссадан хисса: Йиллар давомида мансаб пағонасидан юқорига кўтарила олмаётганингиз сабабини ташқаридан қидиришни бас қилинг.

Ҳаракатда баракат деб бежизга айтишмаган аҳир

@qobulova_gulbahor