Get Mystery Box with random crypto!

Сиртқи бўлимнинг 3-курс талабалари учун анъанавий (offline) ўқ | QMU Sirtqi bo'lim

Сиртқи бўлимнинг 3-курс талабалари учун анъанавий (offline) ўқув жараёнлари икки ҳил муддатда бошланиши кутилмоқда.

2022-йил июнь ойининг 1-санасидан бошлаб:

Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили;
Филология ва тилларни ўқитиш: қорақалпоқ тили;
Журналистика таълим йўналишлари учун режалаштирилмоқда.


2022-йил июнь ойининг 6-санасидан бошлаб:

Электр энергетиткаси;
Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари,
Нефть ва нефть газни қайта ишлаш технологияси;
Технологик машиналар ва жиҳозлар;
Иқтисодиёт;
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
Юриспруденция;
Жисмоний маданият;
Геодезия, картография ва кадастр;
Биология;
Экология ва атрофмуҳит муҳофазаси;
Психология;
Тарих таълим йўналишлари учун режалаштирилмоқда.

Талабалар 2021-2022 ўқув йили учун белгиланган контракт суммаларининг 100% тўланганлигини тасдиқловчи квитанцияни Сиртқи бўлимга тақдим қилиши шарт.

Агарда Сизнинг иш жойингизга “Чақирув маълумотномаси” зарур бўлса, ишхонангиздан фаолият юритаётганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома олиб, май ойининг 25-санасидан бошлаб университет Сиртқи бўлимига мурожаат қилинг.

ЭСЛАТМА: Агарда 2021-2022 ўқув йилининг баҳорги семестрида бўлиб ўтадиган дарсларда иштирок эта олмасангиз қўйидаги чоралар кўрилиши ҳақида эслатиб ўтамиз:

Соғлиғингиз туфайли (ҳомиладор ёки ёш болали аёллар) дарсларда иштирок этиш имконингиз бўлмаса – бир йилга академик таътил бериш учун сиртқи бўлим бошлиғининг билдиргиси асосида университет ректорининг буйруғи расмийлаштирилади;
Узрли сабабларсиз дарсларда иштирок этмаса (Қўшни ёки МДҲ давлатларида фаолият юритаётган бўлса) – талабалар сафидан четлаштириш учун сиртқи бўлим бошлиғининг билдиргиси асосида университет ректорининг буйруғи расмийлаштирилади.

ИЗОҲ: Бу талабаларга масофадан туриб (online) таълим олишга рухсат берилмайди дегани.

https://t.me/qmusirtqi